Октябрь ойида Самарқандда одам савдоси билан боғлиқ бўлган 6 жиноят қайд қилинган



 
  Расм манбаси : «Дарё»

Одамларни асосан Самарқанддан Тошкент орқали Туркия, БАА ва Таиланд мамлакатларига сотиб юбориш кузатилган

Самарқанд вилоятида 2018 йилнинг октябрь ойи давомида одам савдоси билан боғлиқ бўлган жами 6 та жиноят қайд қилинган. Ўтган 2017 йилнинг шу даврида ушбу кўрсаткич 25 тани ташкил этганди, деб хабар беради “Дарё”.

Самарқанд вилоят ИИБ терроризмга қарши курашиш бошқармаси Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими берган маълумотга кўра одам савдоси трафиги асосан Самарқанд – Тошкент – Таиланд қироллиги, Самарқанд – Тошкент – Бирлашган Араб Амирликлари ҳамда Самарқанд – Тошкент – Туркия давлатлари йўналишларида содир этилган.

Жорий йилнинг октябрь ойи давомида вилоят ИИБ томонидан Жиноят Кодексининг 135-моддаси билан айбланаётган 91 нафар шахсларга нисбатан кидирув эълон қилинган. Улардан 16 нафари ушланган ва ҳозирги кунда жами 75 нафар шахслар қидирилмоқда.

«Ўзбекистон Республикаси ИИВ Интерпол миллий марказий бюросига Самарқанд вилояти бўйича олинган тезкор маълумотлар асосида 91 нафар қидирувда бўлган шахслардан 52 нафарининг рўйхати берилган. 2018 йилнинг ўн ойи давомида вилоят ҳудудида яшовчи 291 нафар фуқароларимиз чет давлатлардан турли хил сабабларга кўра депортация қилинган. Бугун улар билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилиб, асосий эътибор уларнинг одам савдоси қурбони бўлган ёки бўлмаганлиги аниқланмоқда», – дейди вилоят ИИБ матбуот хизмати раҳбари Ширин Норматова.

Шунингдек, уларнинг қайси йўллар билан чет давлатларга, кимлар билан бирга чиқиб кетганликларини аниқлаш ва депортация қилиниши сабабларини мукаммал ўрганишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

2018-11-27 19:57:15  |  2229 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация