Кимлар коммунал хизматларга ҳақ тўлаш учун компенсация олиш ҳуқуқига эга?



 
  Расм манбаси : Kun.uz

Тоифаларга қараб энг кам иш ҳақининг 25 фоизидан 50 фоизигача компенсация олиш ҳуқуқига эга фуқаролар тоифалари

Қонунчиликда айрим тоифадаги шахсларга коммунал хизматлар ҳақини тўлаш учун компенсация тўланиши белгиланган. “Ҳуқуқий ахборот” канали шу тўғрида эслатма берди.

Қуйидаги тоифалар учун коммунал хизматлар ҳақини тўлаш учун энг кам иш ҳақининг 45 фоизи (91 минг 228,5 сўм) миқдорида компенсация пул тўловлари берилади:

1941 — 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;

ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар;

Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари, Социалистик Меҳнат Қаҳрамонлари ва “Слава” орденининг учала даражаси билан мукофотланган шахслар;

фашист концлагерларининг собиқ вояга етмаган маҳбуслари;

Ленинград шаҳри қамали даврида ишлаган фуқаролар;

кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлари;

Чернобиль ҳалокати оқибатида жабрланган фуқаролар;

ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар.

1941 – 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчиларига коммунал хизматлар ҳақини тўлаш учун энг кам иш ҳақининг 50 фоизи (101 минг 365 сўм) миқдорида компенсация пул тўловлари берилади.

1941 – 1945 йиллардаги уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчиларига коммунал хизматлар ҳақини тўлаш учун энг кам иш ҳақининг 25 фоизи (50 минг 682,5 сўм) миқдорида компенсация пул тўловлари берилади.

2019-04-07 19:23:33  |  2338 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация