Рецепт билан сотиладиган дориларни рецептсиз тайинлаш ва сотиш учун маъмурий жазо белгиланади
Расм манбаси : OLX.uz
Қонун лойиҳасида фуқароларга ЭКИҲнинг 3 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 10 бараваригача жарима солиш кўзда тутилган
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 178-моддаси еттинчи қисмига тегишли тузатишларни киритиш таклиф қилинмоқда. Қонун лойиҳаси муҳокама қилиш учун ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган.
Ушбу норма диспозициясига яна иккита ҳуқуқбузарликни киритиш таклиф қилинмоқда:
рецепт бўйича бериладиган дори воситаларини беморга рецепт расмийлаштирмай тайинлаганлик;
рецепт бўйича бериладиган дори воситаларини дорихоналарда рецептсиз сотганлик.
Тегишинча, бу фуқароларга ЭКИҲнинг 1 бараваридан 3 бараваригача, мансабдор шахсларга эса ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
0 изоҳлар
Изоҳ қолдириш