Андижонда ҳокимлик хизматчиси 16 минг доллар пора олаётиб қўлга тушди



 
  Расм манбаси : Kun.uz

Андижон шаҳар ҳокимлигининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича бош мутахассиси Тўхтамурод Қодиров тадбиркордан 16000 доллар пул олаётган пайтида қўлга олинди.

“O’zbekiston 24” канали хабарига қараганда, масъул амалдор Андижон шаҳрида жойлашган "Жаҳон бозори" савдо комплекси ҳудудидаги бўш турган 60 кв.метр ер майдонидан фойдаланиш бўйича шаҳар ҳокимининг фармойиши чиққани, келгусида мазкур ер майдонини тадбиркорлик билан шуғулланиш учун ажратиб бериш ва керакли ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига маҳаллий тадбиркордан 17500 АҚШ доллари талаб қилган ва шундан 16000 АҚШ долларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Терговолди жараёни ва суриштирувларда Тўхтамурод Қодиров бундай ишларга олдин ҳам қўл урганлиги аниқланди. У улгуржи савдо билан шуғулланиш учун лицензия бериш эвазига бошқа бир тадбиркордан ҳам 300 АҚШ доллар миқдорида пул олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168, 211 ва 214-моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2018-09-17 14:55:03  |  2370 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация