Найранг фош бўлди. 58 млн сўмни ўмариш учун бир йигит ўзини босқинчи ҳужумига йўлиққан қилиб кўрсатди



 
  Расм манбаси : kiprinform.com

27 август куни 25 ёшли У.Жавоҳир исмли фуқаро 102 рақамига қўнғироқ қилиб, босқинчилар унинг 58 миллион сўм пулини ўғирлаб кетганини хабар қилади.

Айтишича, «Лабо» русумли хизмат автомобилида буюртмачи олдидан катта пул билан қайтаётган вақтида Учтепа тумани, Истироҳат кўчасида «Матиз» русумидаги машина унинг йўлини тўсиб, тўхтатган ва ичидан икки нафар номаълум шахс тушиб, унга пичоқ ўқталган ва ёнидаги 58 миллион сўм пулни олиб қочиб кетишган.

Пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар беришича, Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида аслида шу куни ҳеч қандай босқинчилик жинояти содир этилмаганлиги аниқланди.

Воқеа эса буткул бошқача бўлган экан: қариндошига тегишли хусусий корхонада ҳайдовчи бўлиб ишловчи Жавоҳир, шунчаки, буюртмачи берган 58 миллион сўмни – корхонага тегишли пулни ўзлаштириш мақсадида шу найрангни ўйлаб топган бўлиб чиқди. ИИВ ходимларини ишонтириш учун йигит ҳатто ўзини-ўзи жароҳатлашдан ҳам қайтмаган. Аммо унинг найранги ўтмади.

Жавоҳир дўстининг уйига яшириб қўйилган пулларни эгасига қайтарди-ку-я, лекин унга иш берган қариндошининг ишончини яна қозона олармикан? Ҳали бу ёқда қилмиши учун қонунан жавоб бериши ҳам бор.

2018-08-31 22:43:29  |  2266 |   0      | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация