Нодавлат суд экспертиза ташкилотларига 44 турдаги экспертизаларни ўтказишга рухсат берилди



 
  Расм манбаси : 2kaudit.com

Ўзбекистон Республикаси президенти 2019 йил 17 январда «Суд экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорини имзолаган эди. Ҳужжат иловалари билан Lex.uz сайтида эълон қилинди

Қарорнинг 1-иловасида нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари томонидан ўтказилишига рухсат берилган суд экспертизалари турлари рўйхати келтирилган бўлиб, у қуйидаги 44 та экспертиза турини ўз ичига олади:

Толали материаллар ва улардан тайёрланган маҳсулотларнинг суд экспертизаси

Полимер материаллар ва улардан тайёрланган маҳсулотларнинг суд экспертизаси

Лок-бўёқ материаллари ва қопламаларининг суд экспертизаси

Суд-тупроқшунослик экспертизаси

Нефть маҳсулотлари ва ёқилғи-мойлаш материалларининг суд экспертизаси

Табиий минераллар суд экспертизаси

Шиша буюмлари ва силикатли қурилиш материалларининг суд экспертизаси

Металл буюмлари ва қотишмаларининг суд экспертизаси

Дори воситаларининг суд экспертизаси

Табиати номаълум моддаларнинг суд экспертизаси

Таркибида спирт бўлган суюқликлар ва улар изларининг суд экспертизаси

Махсус маркерлар (кўрсаткичлар) суд экспертизаси

Озиқ-овқат маҳсулотларининг суд экспертизаси

Суд-биологик экспертизаси

Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси

Суд-транспорт-трасология экспертизаси

Суд-транспорт-баҳолаш экспертизаси

Суд-иқтисодий экспертизаси

Суд-бухгалтерия экспертизаси

Суд-молия-кредит экспертизаси

Меҳнат иқтисодиёти суд экспертизаси

Суд-режали-иқтисодиёт экспертизаси

Суд-иқтисодий-статистик экспертизаси

Ташқи савдо фаолиятининг суд-иқтисодий экспертизаси

Суд-қурилиш-техникавий экспертизаси

Суд-ер экспертизаси

Суд-товаршунослик экспертизаси

Суд-фонография экспертизаси

Видеоматериалларнинг суд экспертизаси

Суд-экологик экспертизаси

Суд-сиёсатшунослик-лингвистик экспертизаси

Суд-филологик экспертизаси

Суд-компьютер-техникавий экспертизаси

Суд-психологик экспертизаси

Суд-электротехникавий экспертизаси

Суд-хатшунослик экспертизаси

Ҳужжатларнинг суд-техникавий экспертизаси

Суд-трасологик экспертизаси

Суд-портрет экспертизаси

Суд-ботаник экспертизаси

Суд-зоологик экспертизаси

Суд-орнитология экспертизаси

Суд-ихтиологик экспертизаси

Суд-санъатшунослик экспертизаси.

Қарор билан, шунингдек, Нодавлат суд-экспертиза ташкилотларининг суд экспертлари учун қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари ташкил этиладиган давлат муассасаларининг рўйхати, 2019-2020 йилларда суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича «Йўл харитаси» ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг тегишли бўлим ва лабораторияларига бириктирилган Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси илмий-тадқиқот муассасалари ва олий таълим муассасаларининг рўйхати тасдиқланган.

2019-01-24 18:25:34  |  2721 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация