Ўзбекистонда икки йилда 90 та қонун, 2 мингдан зиёд фармон ва қарорлар қабул қилинди



 
  Расм манбаси : Zakovat.uz

Шу билан бирга, қонун ҳужжатларида белгиланган 13 мингдан ортиқ топшириқларнинг 20 фоизи ўз вақтида ижро қилинмаган

Ўзбекистонда сўнгги икки йил давомида 90 та қонун ҳамда 2 мингдан зиёд фармон ва қарорлар қабул қилинган. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Конституция куни муносабати билан ўтказилган йиғилишда маълум қилди.

«Кейинги икки йилда фуқароларимизнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариш, турмуш шароитларини яхшилаш, йиллар давомида тўпланиб қолган муаммоларни ҳал этишга қаратилган 90 та қонун ҳамда 2 мингдан зиёд фармон ва қарорлар қабул қилдик», – деди у.

Қайд этилишича, қабул қилинган қонун ҳужжатларида белгиланган 13 мингдан ортиқ топшириқларнинг 20 фоизи муддатида ижро қилинмаган.

«Бу Вазирлар Маҳкамаси, қатор давлат ва хўжалик бошқаруви идоралари раҳбарлари ва маҳаллий ҳокимликларнинг ишга масъулиятсиз ёндашаётганидан далолат бермоқда», – дея маълум қилди президент.

2018-12-08 16:43:42  |  2040 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация