Жиззахда аёлларни жинсий қулликка мажбурлаган “одамфуруш” суд қилинди



 
  Расм манбаси : Укринформ

Моддий ночор ҳамжинсларини Туркияга олиб бориб, пул эвазига эркакларга мажбуран қўшишни касб қилган бу кимса “жонли товарлар” билан галдаги сафарга отланганида Тошкент аэропортида қўлга олинган эди  

Жиззах вилоятида яшовчи (судланувчи ва жабрланувчиларнинг исми фамилияси ўргартирилган) Я.Ярашова 2018 йил февраль ойи бошларида Е.Саримсоқовани Туркия давлати Истанбул шаҳрида кутиб олиб, уни ўзи истиқомат қилаётган хонадонга олиб боради, деб ёзади “Дарё”.

«Йўл ҳаражатларини қоплаганлиги учун унга моддий жиҳатдан қарам ва ожиз аҳволдаги Е.Саримсоқовани ундан моддий манфаатдор бўлиш учун турк миллатига мансуб турли эркаклар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаб, ундан шаҳвоний мақсадларда фойдаланиб келган», – дейилади хабарда.

Бундан ташқари, Я.Ярашова ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2018 йилнинг июль ойи бошларида икки ёки ундан ортиқ ожиз аҳволдаги шахсни Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасидан олиб ўтган ҳолда улардан шаҳвоний мақсадларда фойдаланиб моддий манфаатдор бўлиш мақсадида Е.Савриева ҳамда Е.Яхшиевага Туркия пойтахти Истанбул шаҳрига ҳаво йўллари орқали учиши учун авиабилет олиб бериб, уларни 2018 йил 22 июль куни Ислом Каримов номидаги халқаро Аэропортга олиб келган вақтида, Ўзбекистон Республикаси ДХХ Жиззах вилоят бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари томонидан ушланган.

Я.Ярашовага нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 135-моддаси (одам савдоси) 2-қисми «б,в,г,д,з» бандларида назарда тутилган жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар суди томонидан ушбу жиноят иши кўрилиб, унда сўралган судланувчи, жабрланувчилар ва гувохларнинг кўрсатувлари, иш ҳужжатларида мавжуд бўлган аризалар, тушунтириш хатлари, дискни олиш баённомаси, воқеа жойини кўздан кечириш баённомаси, фотожадвал, «Тошкент-Истанбул» йўналишида рейсга олинган авиачипталар, нарсани далилий ашё деб топиш тўғрисидаги қарор ҳамда сўзлашувлар ёзиб олинган қўйидаги стенограммада кўрсатилган ҳолатлар ўз исботини топди.

Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг 2018 йил 13 декабрь кунги ҳукмига асосан судланувчи Я.Ярашова Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми «б,в,г,д,з» бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, тегишли жазо тайинланди, шунингдек жабрланувчига етказилган зарарни қоплаб бериши белгиланди.

Аввалги хабарлар:

Октябрь ойида Самарқандда одам савдоси билан боғлиқ бўлган 6 жиноят қайд қилинган

Олти нафар қишлоқдошини қул қилиб ишлатган фуқаро қидирилмоқда

2018-12-25 20:55:20  |  2461 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация