“Нол” меҳнат стажи билан пенсия олиш мумкинми?



 
  Расм манбаси : Pinterest

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунга асосан иш стажига эга бўлмаган фуқаролар ва уларнинг оилалари давлат пенсиялари олиш ҳуқуқига эга эмаслар. Бунда фақат биргина ҳолатда истисно тариқасида пенсия тайинланади.

“Ҳуқуқий ахборот” каналининг ёзишича, уларнинг ижтимоий таъминланиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги қарори билан тасдиқланган Пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга асосан  иш стажига эга бўлмаган шахсга ёшга доир нафақа меҳнатга лаёқатли вояга етган фарзандлари, қариндошлари ёки Оила кодексига мувофиқ уларни таъминлашга мажбур бўлган бошқа шахслар бўлмаган тақдирда тайинланади.

2018-09-11 10:44:49  |  2592 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

1 изоҳлар

Ноябрь 13, 2021  06:40

1.Гулнора

Ёшим 57да 3 йиллик стажим бор каровчим йук кандае пенсияга чикишим мунку



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация