Муҳтож оилаларнинг иқтидорли болаларига давлат ёрдам беради



 
  Расм манбаси : Sputnik

Иқтидорли болаларга мактаб формаси, асосий ўқув қуроллари ва китоблар бепул етказиб берилади

Ҳукуматнинг 2019 йил 28 мартдаги 257-сон қарори билан Ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилди.

Низомга мувофиқ, ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ёшлар масалалари бўйича ҳудудий идоралараро кенгашлар томонидан амалга оширилади.

Болаларни қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотлари ва маҳаллалар ҳар йили 1 июнгача идоралараро кенгашларга ёзма тавсия билан бирга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этади:

ўқувчиларнинг ютуқларини тасдиқловчи ҳужжатлар (мавжуд бўлганда);

ўқувчи ва оила аъзоларининг паспорти ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхалари;

ногиронликни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси (мавжуд бўлганда);

боқувчисини йўқотганлик тўғрисидаги ҳужжат нусхаси (мавжуд бўлганда).

Ҳужжатлар ҳар йили 10 июнгача идоралараро кенгашлар томонидан кўриб чиқилади ҳамда 15 июнга қадар вилоят кенгашларига тақдим этилади.

Қўллаб-қувватлаш бўйича қарор ҳар йили 30 июнга қадар қабул қилинади.

Ўқувчилар қуйидагилар билан таъминланади:

замонавий ягона мактаб формаси;

асосий турдаги ўқув қуроллари;

бадиий китоблар.

Шунингдек, ўқувчиларга газета ва журналларга обуна бўлишда амалий ёрдам кўрсатилади ҳамда уларнинг республика оромгоҳларида дам олиши ва саёҳатлар ташкил этилади.

2019-03-31 16:56:59  |  2030 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация