Андижонда биринчи чоракда жиноят ишлари қарийб 24 фоизга камайди



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото

411 та жиноят иши бўйича 570 нафар шахсга нисбатан айблов ҳукми ўқилган

Андижон вилоятида жорий йилнинг биринчи чорагида жиноят ишлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 23,9 фоизга камайган. Бу ҳақда вилоят судлари томонидан ўтказилган навбатдаги матбуот анжуманида Жиноят ишлари бўйича вилоят суди раиси Воҳиджон Назаров маълум қилди.

Қайд этилишича, Жиноят ишлари бўйича вилоят суди томонидан биринчи чоракда 547 иш кўриб чиқилган. 411 та жиноят иши бўйича 570 нафар шахсга нисбатан айблов ҳукми ўқилган, 150 фуқарога нисбатан 135 та жиноят иши тугатилди. Кўрилган жиноий ишлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 23,9 фоизга камайди, шунингдек, ишларнинг 50,6 фоизи сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди.

Шу даврда вилоятда 3 минг 506 та фуқаролик иши кўриб чиқилган. Кўрилган ишлар 15,4 фоизга камайган. Шунингдек, Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судлар томонидан 1 минг 439 та суд буйруқлари чиқарилган. Кўрилган ишлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан камайган, жумладан, оилавий низолар билан боғлиқ ишлар 8 тага, қарз ундиришга оид ишлар 24 тага, мерос билан боғлиқ битимлар 25 тага, жиноятга оидлари 13 тага камайган.

Вилоят иқтисодий судлари томонидан хўжалик юритувчи субъектлар ва тадбиркорларнинг ўз вақтида солиқ қарзларини тўламаганлиги, савдо қоидаларини бузиш, шартнома шартлари ва талабларига амал қилмаслик, банкротлик билан боғлиқ 5 минг 414 та иш кўриб чиқилган. Иқтисодий судларга тақдим этилган ариза ва даъво аризалари ўтган йилнинг биринчи чорагига нисбатан 42,4 фоизга камайган. Мазкур йўналишдаги 68,1 фоиз ишлар сайёр судларда кўриб чиқилган.

Вилоят маъмурий судлари томонидан биринчи чоракда 5 минг 726 нафар фуқарога нисбатан 4 минг 769 та маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш кўриб чиқилган.

2019-04-28 19:37:33  |  1871 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация