Адлия вазирлиги халқаро шартномалар лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказади



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото

Президент томонидан имзоланган қонун асосида Ўзбекистоннинг халқаро шартномаларининг тузилиши тартиби белгиланди

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисидаги қонун президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистоннинг халқаро шартномалари қуйидагича тузилади:

Ўзбекистон номидан – давлатлараро шартномалар;

Ҳукумат номидан – ҳукуматлараро шартномалар;

Адлия вазирлиги халқаро шартнома лойиҳаси қонун ҳужжатларига мувофиқлиги борасида ҳуқуқий экспертизадан ўтказади.

Лойиҳалар Ташқи ишлар вазирлигида ҳам мажбурий ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади ҳамда халқаро шартнома матнининг қуйидагиларга мослиги текширилади:

халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принциплари ва нормаларига;

Ўзбекистоннинг бошқа халқаро шартномаларидан келиб чиқадиган халқаро мажбуриятларга;

Ўзбекистоннинг ташқи сиёсий фаолият соҳасидаги қонун ҳужжатларига;

юридик техника талабларига ва Ўзбекистоннинг халқаро шартномаларини расмийлаштириш амалиётига мувофиқлигига.

Ўзбекистон номидан халқаро шартнома тузиш тўғрисидаги таклиф президентга Ташқи ишлар вазирлиги томонидан киритилади.

Ўзбекистон ҳукумати номидан халқаро шартномани тузиш тўғрисидаги таклиф Вазирлар Маҳкамасига Ташқи ишлар вазирлиги томонидан киритилади.

Ўзбекистоннинг идоралараро шартномасини тузиш тўғрисидаги таклиф президентга ёки ҳукуматга ушбу шартнома билан тартибга солинадиган масалалар ўз ваколатига кирадиган давлат органи томонидан киритилади.

Президент, бош вазир, ташқи ишлар вазири, давлат органининг раҳбари халқаро шартномаларни имзолайди.

Қуйидаги халқаро шартномалар ратификация қилинади:

давлатлараро муносабатларнинг асослари ҳақидаги ва ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги;

Ўзбекистоннинг мудофаасига дахлдор масалалар бўйича, тинчлик шартномалари ва коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартномалар;

Ўзбекистоннинг бошқа давлатлар билан ҳудудий чегараланиши тўғрисидаги;

Ўзбекистоннинг давлатлараро иттифоқлардаги, халқаро ташкилотлардаги ва бошқа бирлашмалардаги иштироки тўғрисидаги;

бажарилиши амалдаги қонунларнинг ўзгартирилишини ёки янги қонунлар қабул қилинишини талаб этадиган.

Халқаро шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги қонунга асосан ратификация ёрлиғи президент томонидан имзоланади.

2019-02-07 18:22:10  |  2460 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация