Энди маъмурий ишлар кўрилаётган суд мажлисининг аудио ёки видеосини ёзиб олиш мумкин



 
  Расм манбаси : legal.report

Эндиликда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни судда кўриб чиқиш чоғида суднинг ташаббусига ёки ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномасига кўра суд мажлисининг аудио ёки видеоёзуви амалга оширилиши мумкин. Президент томонидан 24 декабрь куни имзоланган ЎРҚ-597-сон Қонун билан МЖтКнинг 306-моддасига шундай мазмундаги иккинчи қисм киритилди.

Кодекснинг 308-моддасига киритилган янги нормага кўра, суд мажлисининг аудио- ёки видеоёзуви амалга оширилган тақдирда, суд мажлисининг баённомасига фақат мажлис бўлган сана ва жой; ишни кўриб чиқувчи органнинг номи ва таркиби; кўрилаётган ишнинг мазмуни; ишда қатнашувчи шахсларнинг ҳозир бўлган-бўлмаганлиги ҳақидаги маълумотлар; ишни кўриб чиқиш пайтида ўрганилган ҳужжатлар ва ашёвий далиллар юзасидан ёзув киритилади.

Ишда иштирок этувчи шахслар тушунтиришларининг, гувоҳлар кўрсатувларининг, экспертлар ўз хулосалари юзасидан берган оғзаки тушунтиришларининг, музокараларнинг ҳамда прокурор фикрларининг бошланган ва тугаган вақти кўрсатилади, шунингдек суд мажлисини ёзиб олишнинг техник воситаларидан фойдаланилганлиги тўғрисида белги қўйилади.

Электрон ёхуд бошқа аудио- ёки видеоёзувлар жамланган воситалар суд мажлиси баённомасига қўшиб қўйилади.

Ушбу янги нормалар 2019 йил 25 декабрдан кучга кирди.

2019-12-25 17:50:05  |  1673 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация