Бухоролик адвокат туман ИИБда калтаклангани ва 3 қовурғаси синганини айтмоқда



 
  Расм манбаси : Адвокат Мақсуд Камолов. "Озодлик"

Мақсуд Камолов уни Ғиждувон тумани ИИБ лейтенанти Турсунпўлат Сайидов шу кўйга солганини иддао қилмоқда. Тан жароҳатини шифокор расман тасдиқлаган, аммо прокуратура воқеада “жиноят таркибини кўрмаяпти”

Бухоро шаҳридаги “Бухоро адолати плюс” адвокатлик фирмаси бошлиғи Мақсуд Камолов Ғиждувон тумани ИИБ ходими, лейтенант Турсунпўлат Сайидов уни уриб, учта қовурғасини синдирганини даъво қилмоқда. Бу ҳақда адвокатнинг ўзи “Озодлик” радиосига маълум қилган.

65 яшар адвокат Мақсуд Камолов сўзларига кўра, ҳодиса 2018 йилнинг 25 декабрида Ғиждувон туман ички ишлар бўлимида юз берган. Ўша куни адвокат терговчи чақирувига кўра, ўз ҳимояси остидаги гумондор шахс иши бўйича ички ишлар идорасига борган. ИИБ назорат-ўтказиш жойида (КПП) адвокатни лейтенант Турсунпўлат Сайидов қарши олади ва ички ишлар идорасига мобил телефон олиб кира олмаслигини айтади.

Мақсуд Камолов сўзларига кўра, у зобитнинг бу тақиқига эътироз билдиради. Шунда Сайидов уни курткасидан тортиб КПП хоначасига олиб киради ва ўша ерда дўппослайди.

– Мен умуман кутмагандим, бирданига ўнг қўли мушти билан чап биқинимга уч марта қаттиқ зарба берди. Мен энгашиб қолдим. Кутмагандим. Оғриқдан энгашганимдан кейин тиззаси билан айни биқинимга тепди. Шундан сўнг қўлимни орқага қайириб, мени ички ишлар биносининг ичкарисига, уч қаватли бино ичкарисига олиб кириб кетди, – дейди Мақсуд Камолов.

Адвокатнинг айтишича, калтаклаган зобит уни бошқа ходимларга топшириб, яна ўз хизмат жойига қайтади. Мақсуд Камоловни бир соат давомида ҳеч қандай сабабсиз бино ичкарисидаги фуқароларни қабул қилиш хонасига олиб кириб, ушлаб ўтиришган. Кетишга қўйишмаганидек, тез ёрдам ҳам чақиришмаган.

Ниҳоят, бир соатлардан сўнг уни ички ишлар ходимлари Ғиждувон туман прокуратурасига олиб кетишади. Адвокат туман прокурорига учраштиришни талаб қилади.

– Прокурор ҳамманинг олдида "ичгансиз, мастсиз" дедию терговчига қараб, "бунинг ичганлигини аниқлаш учун нарколог текширувидан ўтказинг" деди, – иддао қилган Мақсуд Камолов.

Адвокатга кўра, ўша куни у машина бошқарган ва умуман, иш вақтида спиртли ичимликлар ичмайди.

Маҳаллий вақт билан 21:30 да аҳволи оғирлашгач, прокуратурга ходимлари "Тез тиббий ёрдам" чақиришган. Туман шифохонасида Мақсуд Камоловга илк тиббий ёрдам кўрсатишади ва 22:30 ларда уйига кетишига рухсат беришади. Мақсуд Камолов жамоатчи ёрдамчиси Исҳоқ Зойиров ёрдамида ўз машинасида Бухородаги иш жойига қайтади. Аммо кийимини ечиш учун қўлини кўтарганида чап биқинида турган кучли оғриқдан бақириб юборгач, ўғли ва ёрдамчиси томонидан Республика тез тиббий ёрдам марказининг Бухоро филиалига олиб боришган.

– У ерда мени навбатчи трамватолог-хирурглар кўришди. Рентгендан ўтдим. Шифокорлар пластинкаларни кўриб, "ака, 7, 8 ва 9-қобирғалар ёпиқ синган," дейишди, – дейди Мақсуд Камолов.

Айтишича, адвокат айни марказда 9 кун даволанган. Буни тасдиқловчи рентген сурати ва экспертиза хулосаси мавжуд.

“Озодлик” радиоси юз берган ҳодиса бўйича Ғиждувон туман прокуратурасидан изоҳ ололмаган бўлса-да, ўз манбаси орқали қўлга киритган "жиноят иши қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги қарор" нухсасини эълон қилган.

Туман прокурори имзолаган қарорда таъкидланишича, лейтенант Турсунпўлат Сайидов "ҳаракатларида жиноят таркиби аниқланмаганлиги сабабли" жиноят иши тўхтатилган.

Бундай хулоса чиқарилишига, терговолди суриштируви пайтида Турсунпўлат Сайидовнинг адвокат Мақсуд Камоловга нисбатан "куч ишлатмагани" аниқлангани сабаб бўлган.

Аммо Мақсуд Камолов Ғиждувон туман прокуратураси ва ички ишлар бўлими раҳбариятини жиноятни “ёпди-ёпди” қилаётганликда айбламоқда, дейилади хабарда.

PS. «Advokat» журнали ўз манбалари орқали ушбу воқеа тафсилотларини ўрганишни бошлади. Воқеалар ривожини кузатиб, янги маълумотларни ўқувчиларимизга етказиб туришга ҳаракат қиламиз.

2019-03-11 22:23:07  |  3908 |   0  | 

13 изоҳлар

Март 29, 2019  17:12

1.Дилмурад

Президентимизнинг пракуратура, суд, ИИВ тўғрисидаги марузалари уларга таъсир қилмас эканда. Яна улар қасамёд қабул қилишган? Агар адвокат билан Ғиждувон туман мафиячилар шундай муомола қилса оддий колхозчига нисбатдан қандай муомила бўлади? Ишдан олиш керак Ғиждувон туман прокурорини ва Ғиждувон ИИБ бошлиғини. Қисқаси "каламушлар". Ғиждувон туманидаги прокуратура, суд, ИИБ текшириш керак бўлмаси ҳалқни қийнашади.

Март 17, 2019  22:28

2.Ғайрат, фуқаро

ҲУРАМАТЛИ АДВОКАТЛАР! СИЗЛАР БИРЛАШИБ, ЎЗ ҲУҚУҚЛАРИНГИЗНИ ҲИМОЯ ҚИЛАОЛМАС ЭКАНСИЗЛАР, БОШҚАЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ҚАНДАЙ ҲИМОЯ ҚИЛАОЛАСИЗЛАР? Т.САЙИДОВ КАБИ ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИНИНГ ХОДИМЛАРИ, СИЗЛАРГА НИСБАТАН ШУНДАЙ МУОМИЛАДА БЎЛАЁТГАН ЭКАН, СИЗЛАРНИНГ ҲИМОЯНГИЗДА БЎЛГАН ОДДИЙ ФУҚАРОЛАРНИ, ҚАНДАЙ АҲВОЛГА СОЛИШЛАРИНИ ТАСАВВУР ҚИЛИЯПСИЗЛАРМИ? ҚАНАҚАДИР НОПОК, ЮҚОРИ ЛАВОЗИМДАГИ МАНСАБДОРНИНГ ҒАЗАБИДАН ЭМАС БАЛКИ, ЎЗ БУРЧИНГИЗНИ ҚОНУН ТАЛАБИ АСОСИДА, ТЎЛИҚ ВА ХОЛИСОНА БАЖАРМАСАНГИЗ, БУ ЙЎЛДАГИ ТЎСИҚЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ УЧУН КУРАШМАСАНГИЗ, БУ ҲАРАКАТСИЗЛИКЛАРИНГИЗГА ҲАМ, ҚУНУНИЙ ЖАЗО МУҚАРРАРЛИГИДАН ҚЎРИҚИШЛАРИНГИЗ КЕРАК.

Март 17, 2019  16:56

3.Ғайрат, фуқаро

ҲУРАМАТЛИ АДВОКАТЛАР! СИЗЛАР БИРЛАШИБ, ЎЗ ҲУҚУҚЛАРИНГИЗ ҲИМОЯ ҚИЛАОЛМАС ЭКАНСИЗЛАР, БОШҚАЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ҚАНДАЙ ҲИМОЯ ҚИЛАОЛАСИЗЛАР? Т.САЙИДОВ КАБИ ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИНИНГ ХОДИМЛАРИ, СИЗЛАРГА НИСБАТАН ШУНДАЙ МУОМИЛАДА БЎЛАЁТГАН ЭКАН, СИЗЛАРНИНГ ҲИМОЯНГИЗДА БЎЛГАН ОДДИЙ ФУҚАРОЛАРНИ, ҚАНДАЙ АҲВОЛГА СОЛИШЛАРИНИ ТАСАВВУР ҚИЛИЯПСИЗЛАРМИ? ҚАНАҚАДИР НОПОК, ЮҚОРИ ЛАВОЗИМДАГИ МАНСАБДОРНИНГ ҒАЗАБИДАН ЭМАС БАЛКИ, ЎЗ БУРЧИНГИЗНИ ҚОНУН ТАЛАБИ АСОСИДА, ТЎЛИҚ ВА ХОЛИСОНА БАЖАРМАСАНГИЗ, БУ ЙЎЛДАГИ ТЎСИҚЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ УЧУН КУРАШМАСАНГИЗ, БУ ҲАРАКАТСИЗЛИКЛАРИНГИЗГА ҲАМ, ҚУНУНИЙ ЖАЗО МУҚАРРАРЛИГИДАН ҚЎРИҚИШЛАРИНГИЗ КЕРАК.

Март 14, 2019  17:57

4.Isoq Zoirov

Shaxsan o'zim guvohi bo'ldim, ushbu voqeani. Prokuratura amaldoriga kelsak, u 2012-2013 yillarda boshqa lavozimda ishlagan paytlarida M.Kamalov u tomonidan amalga oshirilgan ishlar bo'yicha Bosh prokuraturaga murojaat qilib iltimosnoma va shikoyatlar kiritib "dumini" bosganlar. Undan keyin ham bir necha ishini yo'qqa chiqarganlar M.Kamalov, shundan uning oldindan xusumati bo'lgani uchun jinoyat ishi qo'zg'atishni rad etilishiga sabab bo`lganligi ehtimol. Qolaversa umuman tibbiy ko'rikdan o'tkazmagan G'ijduvon kasalxonasida M.Kamalovning nomiga soxta tibbiy karta ochilgan. Bularni bari to'liq hajmda nusxa olingan va M.Kamalov uchun bu soxtalashtirilgan hujjatlarni soxta ekanligini isbotlash imkoni mavjud. (Izohda shaxga daxldor isbotsiz ayblovlar bo`lgani bois tahririyat tomonidan tahrir qilindi).

Адвокат Усмонхон Салохиддиновнинг суриштирувчи, терговчи еки прокурор томонидан гумонланувчи еки айбланувчи учун химоячини жалб килиш хукукини амалдаги конунчиликдан чикариб ташлаш тугрисидаги таклифлари жуда тугри ва асослидир. Яьни суриштирувчи, терговчи, прокурор томонидан ташкил этиладиган "спектакль" куринишларини чеклаш вакти келди....

Хурматли хамкасблар, юртдошлар амалдаги жиноят- процессуал конунчилигига узгартириш киритиб, адвокатни жиноят иши буйича ишга жалб килиш гумонланувчини, айбланувчини, судланувчини мутлок хукуки эканглигини белгилаш зарур. Хамда адвокат иштирок этиш мажбур булган холларда, химоячини гумон килинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг якин каригдошлари оркали узлари танлаган ва хохлаган адвокатни ишга жалб килиш тартибини конунда катьий белгилаш зарур. Бундай имкониятлар булмаганда улар (гумон килинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг) доимий яшаш манзили буйича МФЙ ни ёки бошка жамоат ташкилотини жамоатчилик кенгаши оркали адвокатни ишга жалб килиш тартиби белгиланиши лозим. Агар чет эл фукаросига нисбатан юритилаётган жиноят иши булса, унда шу давлат элчихонасининг расмий вакили оркали адвокат ишга жалб килиниши лозим. Конундан жиноят иши буйича суриштирувчи, терговчи ва прокурор оркали адвокатни (химоячини) жалб килиш ваколатини чикариш лозим. Чунончи, бу таниш-билишлик ва коррупцияга замин яратади. Суриштирувчини, терговчини ёки прокурорни процессуал суистемоллигини таъминлайди. Фараз килинг бир фукарони жиноят содир этганликда гумонлаётган, айблаётган давлат идораси ходими унга адвокатни чакириб берса(?) Ажабланарли холат (!) Тугри эмасми(?)! Хозирда давлат идораларидан кетиб, адвокатлик фаолияти билан шугулланаётганлар жуда куп, (масалани бу томони менга хам боглик...?) Лекин, адвокат одобига риоя этмай хукукни мухофаза этувчи орган ходими билан тил бириктириб..., мукаддас адвокат номига дог тушираётганлар хам оз эмас! (Афсус..?) Менга иш топиб бер деб давлат хукукни мухофаза килувчи идораси мутасаддисига бораётган адвокатларни адвокат одобини купол бузлиши деб бахолаб, адвокатлар одоби коидасига норма сифатида киритиш керак. Адвокатлар палатаси эса бундай "куп ордер сарфловчилар" адвокатлар фолиятини тахлил этиб боришлари ва бу иллатга карши курашиш чораларини белгилаб боришлари зарур. Адвокатни "уз химоя остидаги шахс" манфаатига зид харакатлар килиш ёки харакатсизлик окибатида улар манфаатига зид булиш холатлари, афсуски, тажрибада куп учраб турибди. Бу эса ахолини асосли эътирозига ва адвокатура нуфузини тушишига сабаб булмокда. Калбида узини хакикий адвокат деб билган шахс бундай муносабатларга принципиал муросасиз булиши лозим.

Март 12, 2019  21:41

7.Кахрамон

Суд тиббий экспертиза хулосасининг тухтам кисми шунингдек жиноят иши кузгатишни рад этиш карорини колган бетларини хам юкланглар курейлик.

Sarvar, бу манзилда Наргиза Рахимова масаласини киритманг, уни адвокатларга хеч кандай алокаси йук. Агар уни химоя килмокчи булсангиз уни олдига борингда...бу ерда учинг.



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация