Ҳайвонларни шафқатсиз инсонлардан ҳимоя қилувчи қонун қабул қилинадими?



 
  Расм манбаси : Pikabu

«Менинг фикрим» жамоавий мурожаатлар порталида ҳайвонларни шафқатсиз муносабатдан муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий чораларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш тўғрисидаги петиция 10 000 дан ортиқ овоз тўплади. Амалдаги қонунчиликка кўра, энди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси тегишли қонун лойиҳасини қабул қилиши керак.

«Охирги пайтларда Ўзбекистонда кўплаб прогрессив қонунлар қабул қилинди, лекин мамлакатда шу вақтга қадар ҳайвонлар ва одамлар орасидаги муносабатни белгиловчи қонун бўлмаган. Шу сабаб ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабат, айбдорларни жазога тортиш механизмининг йўқлиги бугунги куннинг қайғули воқелигидир», – деб ёзишган петиция ташаббускорлари.

Шунингдек, қаровсиз қолдирилган уй ҳайвонларининг назоратсиз кўпайиши, уларнинг дайдиб юриши, қаровсиз қолган уй ҳайвонларини вақтинча сақлаш пунктларининг йўқлиги каби ҳолатларга қарши курашиш учун қонуний асос керак.

Петиция муаллифлари фикрига кўра, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганларга нисбатан жавобгарлик чорларини кучайтиришдан ташқари, уйсиз қолган ҳайвонларнинг кўпайишини назорат қилиш дастурини қабул қилиш ва уларнинг қонуний мавқеини белгилаш ва вақтинча сақлаш пунктларини очиш зарур.

2018-11-26 16:35:39  |  2511 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация