2018 йилда Хоразмда 94 та коррупцион жиноят фош этилди



 
  Расм манбаси : Korrespondent.net

Шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш доирасида 35 та жиноят иши очилган

2018 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Хоразм вилояти бошқармаси томонидан 94 та коррупцион жиноят, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларининг бузилишига доир 35 та жиноят фош этилди.

ЎзА хабарига кўра, ушбу маълумотлар Бошқарма томонидан ташкил этилган “Солиқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида департамент органларининг вазифалари” мавзусидаги давра суҳбатида тилга олинган.

Хабарда айтилишича, ҳисобот даврида иқтисодий соҳага оид жами 463 та ҳуқуқбузарлик қайд этилган. Шунингдек, 729 тадбиркорлик субъектига ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатилиши натижасида 750 та янги иш ўрни яратилган.

2019-01-12 19:40:56  |  2202 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация