Маҳкумлар билан тарбиявий иш олиб боришда янги тартиб-қоидалар ўрнатилди
Маъмурияти маҳкумларнинг психологик аҳволини ўрганади, унда содир этган жиноятидан пушаймонлик ҳиссини уйғотишга ҳаракат қилади
“Маҳкумларнинг ҳамда қамоқда сақланаётган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун билан Жиноят-ижроия кодексининг 97-моддаси (Маҳкумлар билан тарбиявий иш олиб бориш) тўлдирилди.
Эндиликда озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар билан тарбиявий ишлар босқичма-босқич амалга оширилади.
Маҳкум жазони ижро этиш муассасасига келган вақтда дастлаб унинг психологик қиёфаси, тузалиш йўлига ўтишга мойиллиги аниқланади ва ўрганилади. Унинг онгини ўзгартириш бўйича тадбирлар ўтказилади, содир этган жиноятидан пушаймон бўлиш ҳиссини уйғотишга ҳаракат қилинади.
Бундан ташқари, жазони ижро этиш муассалари маъмуриятига маҳкумларни талаб мавжуд бўлган касблар ва мутахассисликларга ўқитиш ва ўқиш тугаганидан сўнг тегишли ҳужжат бериш ҳамда уларни кейинчалик ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўриш мажбурияти юклатилмоқда.
Янги қоидалар 2019 йил 15 мартдан кучга кирди.
0 изоҳлар
Изоҳ қолдириш