Қорамолчиликда ветеринария назорати кучайтирилади
Ветеринария ва чорвачилик соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштиришга тўғрисида Президент қарори қабул қилинди
Адлия вазирлиги ўзининг Telegram-каналида мазкур ҳужжатнинг энг муҳим бандларини санаб ўтди.
Қарор билан Давлат ветеринария қўмитаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси этиб қайта ташкил этилди, у мазкур соҳада ягона давлат сиёсатини амалга оширади.
Қуйидагилар Қўмита таркибига ўтказилди:
Самарқанд ветеринария медицинаси институти ва унинг академик лицейи;
Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти;
Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти;
Балиқчилик илмий-тадқиқот институти.
Қўмита ҳузурида иккита янги ташкилот – Ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси ҳамда «Ўзбекчорванасл» агентлиги ташкил этилади.
Қабул қилинган ҳужжатда белгиланишича, 2020 йил 1 январдан:
100 бошли чорва ва 100 минг парранда бўлган хўжаликларда ветеринария врачи ва зоотехник штати жорий этилади;
қорамолчилик йўналишидаги хўжаликлардаги ҳамда аҳоли қарамоғидаги сигирлар селекция режасига асосан наслли буқалар уруғи билан сунъий уруғлантирилади;
туман ҳокимлари келгуси йилга озуқа экинларини жойлаштириш режасини «Ўзбекчорванасл» агентлигининг ҳудудий бошқармалари билан келишади.
0 изоҳлар
Изоҳ қолдириш