Ангор тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи пора олишда айбланмоқда



 
  Расм манбаси : Dengi.ua

У ишга кирмоқчи бўлган фуқародан 2,5 млн сўм олаётган чоғида қўлга олингани маълум қилинган

Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Тадбир давомида Ангор тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Н.Х. фуқаро О.Б.ни юқумли касалликлар бўлимига кичик тиббий ходим вазифасига ишга қабул қилиш эвазига ундан Бирлашма кадрлар бўлими бошлиғи Н.С. орқали 2,5 млн. сўм пулни пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Н.Х. ва Н.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Хабарда айтилишича, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2019-04-28 18:49:52  |  2233 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация