Қиз талашишдан келиб чиққан жанжал оқибатида 16 ёшли ўсмир пичоқлаб ўлдирилди



 
  Расм манбаси : Politeka

Қотилликда гумонланувчи сифатида илгари судланган 22 ёшли Сулаймон С. ҳибсга олинган  

3 февраль куни соат тахминан 23:40 ларда Миробод туманидаги Сарикўл кўчасида содир бўлган жанжал мудҳиш якун топди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, илгари судланган 22 ёшли Сулаймон С. ва 19 ёшли Сергей Ф. бир қиз устида жанжаллашиб қолади. Шунда Сергей ёрдам сўраб ўртоқлари 21 ёшли Серикбай К. ва 16 ёшли Темур М.ни чақиради. Жанжал натижасида Сулаймон С. Темурга пичоқ уриб воқеа жойидан қочиб кетади. Тан жароҳати олган Темур М. шифохонага олиб борилади. Шифокорларнинг уринишларига қарамай, жароҳатларининг оғирлиги сабаб у вафот этади.

Мазкур воқеа юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси («Қасддан одам ўлдириш») бўйича жиноий иш қўзғатилган. Гумонланувчи қўлга олинган.

2019-02-05 17:39:55  |  2149 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация