Бош прокурорнинг сайёр қабулига келган фуқароларнинг 90 фоизи суддан шикоят қилди



 
  Расм манбаси : Xs.uz

Бугун, 25 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти халқ қабулхонаси томонидан пойтахтимизда ташкил этилган оммавий қабул жараёнида Бош прокурор Отабек Муродовнинг шахсий қабули ташкил этилди.

Бош прокурорнинг ЎзА мухбирига айтишича, қабулга шикоят кўтариб келган фуқароларнинг 90 фоизи суд органларидан норозилигини билдирган.

“Албатта, уларнинг ҳаммасини ҳақ дея олмаймиз”, деб қўшимча қилган Отабек Муродов.

Хабарда айтилишича, қабул давомида прокуратура органларида ишлаётган, лекин қонун нормаларидан, этика қоидаларидан четга чиқаётган айрим ходимлар бўйича ҳам шикоятлар тушган. Бош прокурор бундай ходимлар шахсини зудлик билан аниқлаш, хизмат текшируви ўтказиш ва қатъий чора кўришга кўрсатма берган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва прокуратура органлари фаолиятини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида прокуратура органларида кадрлар сиёсатини қайта кўриб чиқиш, тизимни ўз лавозимига нолойиқ, профессионал ва ахлоқий талабларга жавоб бермайдиган ходимлардан тозалаш бўйича топшириқ берган эди.

2019-03-25 21:19:41  |  1055 |   0  | 

1 изоҳлар

Феврал 12, 2020  15:47

1.Шамсиддин

Бу холат Узбекистонда суд тизими чириб кетганлигини аломатидир, Окланиши керак булган шахсга бир туман суди хукм укиб юборди, онангни кози урса додингни кимга айтасан деган макол бекор айтилмаган



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация