Судланганликка оид маълумотларни олиш осонлашди



 
  Расм манбаси : Kun.uz

Ички ишлар органлари соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди.

“Ҳуқуқий ахборот” каналининг хабар беришича, қарор билан судланганлик ҳақида маълумотнома бериш ҳамда манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланган.

Маъмурий регламентларга мувофиқ, жисмоний шахслар қуйидаги маълумотларни олиш учун фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қиладилар:

• муқаддам судланганлиги;

• жиноий жавобгарликка тортилганлиги;

• реабилитация қилинмайдиган асосларга кўра жавобгарликдан озод этилганлиги ҳолатига оид маълумотнома;

• манзил-маълумот ахборотларини (доимий пропискада турганлиги, пропискадан чиққанлиги, турган жойи бўйича ҳисобга олинганлиги, вақтинчалик рўйхатдан ўтганлиги, шунингдек, маълумот мавжуд эмаслиги).

Мазкур хизматлар учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

2018-10-07 14:32:19  |  2160 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация