Вазирлар Маҳкамаси ҳар чоракда камида бир марта ҳудудларда сайёр мажлислар ўтказади



 
  Расм манбаси : XS.uz

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳудудларда мавзули сайёр (очиқ) мажлисларини тизимли асосда ўтказиш тартиби тўғрисида низом лойиҳаси жойлаштирилди.

Низомга кўра, ҳукумат мажлислари – минтақавий бошқарув масалаларини, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш режалари, дастурлари ва бошқа қонун ҳужжатларини жамоавий кўриб чиқишни таъминловчи ҳукумат фаолиятининг бир шакли ҳисобланади.

Ҳукумат мажлисларини ўтказишда қуйидагилар Вазирлар Маҳкамасининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси президентининг ҳужжатлари ва топшириқларидан келиб чиқадиган вазифаларни ўз вақтида, сифатли, самарали ҳамда натижадорлик билан бажарилишини мониторинг қилиш;

Давлат бошқаруви (ҳудудий) органлари, ижро этувчи ҳокимият (маҳаллий) органлари ва бошқа ташкилотларнинг (ҳудудий) раҳбарларининг Ўзбекистон Республикаси президентининг ҳужжатлари ва топшириқларида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсий жавобгарлигини кучайтириш;

Давлат бошқаруви (ҳудудий) органлари, ижро этувчи ҳокимият (маҳаллий) органлари ва бошқа ташкилотлар ўртасида мунтазам равишда идоралараро ҳамкорликни йўлга қўйиш;

аниқ соҳалар ва йўналишларда амалга оширилаётган ислоҳотларга оид муҳим ва устувор вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишига тўсқинлик қилаётган муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш;

минтақавий бошқарув масалаларини, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш режалари, дастурлари ва бошқа қонун ҳужжатларини жамоавий кўриб чиқилишини ташкил этиш, ўтказиш ва уларнинг натижаларини таҳлил қилиш;

Давлат бошқаруви (ҳудудий) органлари, ижро этувчи ҳокимият (маҳаллий) органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва Ҳукумат мажлислари ўтказилиши жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш юзасидан ижрочиларга топшириқлар бериш.

Вазирлар Маҳкамаси Ҳукумат мажлисларини ўтказиш жараёнида қонунийлик, холислик, мустақиллик, ошкоралик, шахс, жамият ҳамда давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаши шарт.

Ҳукумат мажлислари мавзули сайёр (очиқ) тартибда тизимли асосда, лекин, ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади.

Вазирлар Маҳкамасининг республика ва ҳудудлар даражасидаги ўтказиладиган Ҳукумат мажлислари Ўзбекистон Республикаси президенти Администрациясининг Ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмасини хабардор қилган ҳолда ўтказилади.

Вазирлар Маҳкамаси томонидан республика ва ҳудудлар даражасидаги ўтказилаётган Ҳукумат мажлисларининг мақсади, натижалари, иштирокчилар таркиби ва давомийлиги ҳақидаги маълумотлар “Ijro.gov.uz” тизимидаги мажлислар ва йиғилишлар махсус марказлашган маълумотлар базасига киритилганидан сўнг амалга оширилади.

Вазирлар Маҳкамаси келгусида ўтказилиши мўлжалланган ҳудуддаги Ҳукумат мажлислари ҳақидаги таклиф (иш режаси)ни, ўтказилиши мўлжалланган вақтдан олдинги ойнинг 20-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирига тақдим этади.

Ҳукумат мажлислари ўтказиладиган ҳудудлар ва уларнинг саналари Вазирлар Маҳкамасининг иш режаларида белгиланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири томонидан тасдиқланади.

Вазирлар Маҳкамасининг ҳудудларда ўтказиладиган Ҳукумат мажлислари тегишлигига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари истисно ҳолларда эса уларнинг биринчи ўринбосарлари бошчилигида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат бошқаруви ҳудудий органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида ўтказилади.

Ҳукумат мажлисларида кўриб чиқиладиган ҳар бир масала бўйича ушбу масала билан бевосита боғлиқ шахслар иштирок этади.

Ҳукумат мажлисларининг қатнашчилари баҳс-мунозараларга киришиш, таклифлар билдириш, муҳокама қилинадиган масалалар мазмуни ҳақида маълумот бериш ва сўраш ҳуқуқига эгадирлар.

Вазирлар Маҳкамаси Ҳукумат мажлисларини ўтказиш давомида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ҳукумат мажлисларининг кун тартибидаги масалалар бўйича таклифлар бериш ва заруратга кўра кун тартибига ўзгартиришлар киритиш;

Ҳукумат мажлисларида иштирок этаётган маърузачилардан кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан қўшимча маълумотлар сўраб олиш;

Ҳукумат мажлислари ўтказилиши жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш юзасидан ижрочиларга топшириқлар бериш.

Қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа ҳуқуқларни ҳам амалга оширади.

Ҳукумат мажлисларининг натижалари юзасидан тегишлигига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан баённома тузилади ва уч кун муддатда Вазирлар Маҳкамасига юборилади.

Вазирлар Маҳкамаси ҳудудларда ўтказиладиган ҳар бир Ҳукумат мажлисларининг натижалари юзасидан ҳисобот тайёрлайди.

Ҳукумат мажлисларининг натижалари юзасидан тайёрланган ҳисоботлар ҳар чоракдан кейинги ойнинг 10 санасига қадар Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг мажлисларида танқидий кўриб чиқилади.

Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси президентининг ҳужжатлари ва топшириқларида белгиланган назорат бандларини ҳудудларда бажарилишининг натижалари тўғрисидаги ахборотлар ҳар чоракдан кейинги ойнинг 15 санасига қадар Ўзбекистон Республикаси президентига тақдим этилади.

2019-03-13 16:57:47  |  2371 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация