«Милиция» ҳуқуқий термин сифатида бутунлай истилоҳдан чиқарилди



 
  Расм манбаси : ЎзА

МЖтКнинг қатор моддаларида ушбу сўз “ички ишлар органлари” бирикмаси билан алмаштирилди

Ўзбекистон Республикаси президенти “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Мазкур қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг қатор моддалари номи ва диспозициясидаги «Милиция» сўзи «Ички ишлар органлари» деган сўзлар билан алмаштирилди. Хусусан:

194-модда (Милиция ходимининг қонуний талабларини бажармаслик);

195-модда (Милиция ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш);

196-модда (Ҳуқуқбузарлик сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш юзасидан милициянинг ёзма тақдимномаларини бажариш чораларини кўрмаслик);

199-модда (Махсус хизматларни қасддан алдаб чақирганлик).

Шунингдек, 242-модда (Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ваколати бўлган органлар (мансабдор шахслар) биринчи қисмининг (Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни) 4-бандидаги «(милиция)» деган сўз чиқариб ташланди.

2019-05-26 21:22:21  |  2226 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация