Тошкентда банк ходими 12 минг долларни сотаётган вақтида ушланди



 
  Расм манбаси : ru.sputnik-tj.com

Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими томонидан фуқаро С.А.нинг аризасига асосан ХТБ “Давр банк” амалиёт бошқармаси олдида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Мазкур банкнинг 1-тоифали мутахассиси Д.Т. З.А. билан ўзаро олдиндан тил бириктириб, З.А. истиқомат қилаётган яшаш манзилида ноқонуний чет эл валюта олди-сотдиси фаолиятини амалга оширишда “яма” сифатида фойдаланиб келинган хонадондан 12.000 АҚШ долларини банк олдига олиб келиб, ҳар бир АҚШ долларини 7.990 сўмдан ҳисоблаб, С.А.га 95,8 млн. сўмга қонунга хилоф равишда сотган вақтда ушланиб, улардан 12.000 АҚШ доллари олиб қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Д.Т ва З.А.га нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

2018-09-19 13:02:34  |  2143 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация