Фарғонада психотроп дориларни сотган тиббиёт ходимлари суд қилинди



 
  Расм манбаси : med-heal.ru

Шифокорлардан бири 3 йили шартли белгиланиб 7 йилга ҳукм қилинди. Шунингдек, улар турли муддатларга тиббиёт соҳасида ишлаш ҳуқуқидан ҳам маҳрум этилган

Фарғона вилоятининг Ёзёвон тумани тиббиёт бирлашмасининг икки шифокори ва бир бемор психотроп дори воситаларини сотганликда айбланиб, суд қилинди. Жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман суди врачлардан бирини ва иштирокчи аёлни 3 йиллик шартли муддат билан 7 йилга озодликдан маҳрум этди. Иккинчи шифокор эса икки ярим йилга тиббиёт соҳасидан ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилгани ҳолда, 3 йиллик ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берган.

Айтилишича, врачлардан бири – Обид Алимов (исм-фамилилиялар ўзгартирилган) Ёзёвон тумани тиббиёт бирлашмасида шифокор-психиатр лавозимида ишлаган ва руҳий ҳолати бузилган беморлар психотроп моддалар билан даволаш ваколати ғаразли ниятда фойдалангани учун илгари судланган экан. Яъни, психотроп моддаларни сотгани учун тиббиёт соҳасида моддий ва мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилиб, 2 йиллик ахлоқ тузатиш жазосини ўтаган.

Кунларнинг бирида ушбу туман тиббиёт бирлашмаси шифокори Камол Қосимов (исм-шарифлар ўзгартирилган) О.Алимовга беморига ёзадиган психотроп моддасини биргаликда сотишни таклиф этади ва у мўмай даромад илинжида бунга рози бўлади.

О.Алимов бемори Салтанат Мадиевага “Феназепам 1 мг” психотроп моддасини кўп миқдорда ёзиб, ортиқчасини К.Қосимовга бериб кетишини тайинлайди. Бемор К.Қосимовга 10 дона таблеткадан иборат 1 дона конвалютадаги кўп бўлмаган миқдордаги вазни 0,01 грамм “Феназепам 1 мг“ психотроп моддасини сотади.

К.Қосимов эса ушбу психотроп моддасини ўз хизмат хонасида М.Холматовага сотаётганида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушланган.

О.Алимов, К.Қосимов ва С.Мадиева Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-модда 3-қисми “б” банди билан айбланган.

К.Қосимовга бир йил тиббиёт соҳасида моддий ва мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, етти йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. С.Мадиевага ҳам етти йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди. Улар Жиноят кодексининг 72-моддасига кўра, уч йил синов муддати билан шартли ҳукм қилинди.

О.Алимов 2 йилу 6 ой тиббиёт соҳасида моддий, мансабдорлик ва ҳаким (врач)лик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди. Унга ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда уч йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

2019-02-20 19:17:51  |  2363 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация