Навоий вилоятида одам савдоси 33 фоизга кўпайди



 
  Расм манбаси : 24tv.ua

Шунингдек, қасддан одам ўлдириш 18,8 фоизга ортган

2018 йилда Навоий вилоятида одам савдоси 33,3 фоизга, қасддан одам ўлдириш 18,8 фоизга кўпайган. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят суди раиси У.Рўзиқуловнинг «Xabar.uz»га маълум қилган.

Ўтган йили вилоят жиноят судларида 1802 нафар шахсга нисбатан 1381 та жиноят иши мазмунан кўрилиб чиқилган.

Таҳлиллар айрим жиноятлар 2017 йилга қараганда камайганини кўрсатмоқда. Масалан, қасддан баданга оғир шикаст етказиш 28,3 фоизга, фоҳишахона сақлаш ёки қўшмачилик қилиш 78,4 фоизга, босқинчилик 76,2 фоизга, давлат мулкини талон-торож қилиш 26,6 фоизга, фирибгарлик 27,3 фоизга, ўғрилик 16,2 фоизга, пора олиш 15,8 фоизга, пора олиш-беришда воситачилик қилиш 22,2 фоизга, безорилик 17,5 фоизга камайганнини кўриш мумкин.

2019-02-27 11:04:07  |  2069 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация