Чет эл фуқароларининг ҳуқуқий мақомини белгиловчи алоҳида қонун қабул қилинади



 
  Расм манбаси : Norma.uz

Қонунда уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, мажбуриятлари, шунингдек, жавобгарлиги назарда тутилади

Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш порталида “Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасидаги ҳуқуқий мақоми тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жойлаштирилди.

Norma нашрининг ёзишича, 37 моддадан иборат мазкур лойиҳа чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг (ФБШ) мамлакатимизда бўлишига оид қуйидаги асосий қоидаларни тартибга солади:

а) ҳуқуқ ва эркинликлари: дахлсизлик ҳуқуқи, ҳаракатланиш эркинлиги, меҳнат фаолияти ва дам олиш, ижтимоий ва пенсия таъминоти, таълим олиш, инвестиция ва тадбиркорлик фаолияти, имтиёзли солиқ солиш (юқори малакали мутахассислар учун) ва б.

б) чет эл фуқаролари ва ФБШнинг келишлари, кетишлари, мамлакатимиз ҳудуди орқали транзит ўтишлари, сиёсий бошпана бериш тартибини.

в) республикада бўлиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик, шу жумладан бўлиш муддатини қисқартириш, мамлакат ташқарисига чиқариб юбориш, яшаш гувоҳномаси ва доимий пропискани бекор қилиш асосларини.

Яшаш гувоҳномаси ва доимий прописка бекор қилинадиган ҳолатларнинг батафсил рўйхати келтирилди:

чет эл фуқаролари 3 йилдан ортиқ муддат давомида узрли сабабларсиз Ўзбекистондаги доимий яшаш жойига қайтиб келмаган бўлсалар, уларнинг мамлакат ташқарисига вақтинча чиқиши;

вақтинча чиқиб кетган ФБШ йўл ҳужжатини узрли сабабларсиз алмаштирмаган ёки алмаштиришдан бош тортган бўлсалар, унинг амал қилиш муддати тугаши;

бекор қилиш тўғрисида шахсан мурожаат қилиши ёки бошқа шахснинг ишончнома асосида, шунингдек хориждаги тегишли органларнинг сўровига биноан мурожаат қилиши;

яшаш гувоҳномасини олиш чоғида ўзи ҳақида атайин ёлғон маълумотлар бериши ёки зарур ҳужжатларни тақдим этмаслиги (қалбакиларини тақдим этиши);

мамлакат ташқарисига чиқариб юборилиши;

суднинг ушбу ҳужжатларни бекор қилиш тўғрисидаги ёки шахсни бедарак йўқолган деб топиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори.

Муҳокама 2019 йил 7 февралгача давом этади. Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

2019-01-26 17:18:20  |  2167 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация