Сайлов натижаларига таъсир этиш мақсадида атай ёлғон маълумот тарқатиш – маъмурий ҳуқуқбузарлик саналади



 
  Расм манбаси : Kun.uz

Янги Кодексга кўра, Президентликка номзод 15 нафаргача, Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод эса 10 нафаргача ишончли вакил тайинлаши мумкин

Сайлов натижаларига таъсир кўрсатиш мақсадида номзод ёхуд сиёсий партия тўғрисида атайлаб ёлғон маълумотларни эълон қилиш билан боғлиқ ҳаракатлар содир этиш ҳам маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилишига олиб келади.

Бу Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг XVIII ялпи мажлисида маъқулланган Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексида назарда тутилган.

Янги кодексга мувофиқ, муддатидан олдин овоз беришни амалдаги тартибга кўра сайловга 1 кун қолганда эмас, балки 3 кун қолганда тугатиш белгиланди.

Шунингдек, сиёсий партиянинг у ёки бу шахсни номзод этиб кўрсатиш тўғрисидаги ўз қарорини сайловга кечи билан 15 кун қолганида бекор қилиш ҳуқуқига эга эканлиги ўрнатилди.

Ташвиқот ишларини бошлашда барча номзодлар учун ягона муддат, яъни – уларни рўйхатга олиш учун белгиланган охирги куннинг эртасидан эътиборан бошланиши аниқ кўрсатилди.

Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлигига номзодларнинг ишончли вакиллари сонини 3 нафардан 5 нафаргача кўпайтириш мумкинлиги назарда тутилган.

Қонунда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод 15 нафарга қадар, Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод 10 нафарга қадар, вилоят Кенгаши депутатлигига номзод 5 нафарга қадар, туман ва шаҳар Кенгаши депутатлигига номзод 3 нафарга қадар ишончли вакилга эга бўлишга ҳақли эканлиги белгиланди.

Сайлов куни ва овоз бериш бошланишидан 1 кун олдин жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов натижалари прогнозларини, ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни эълон қилиш тақиқланди.

2019-02-28 21:44:58  |  2091 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация