Адлия вазирлиги вакили: Вазирлик нафақадаги адвокатларнинг пенсияларини тўлиқ олишидан манфаатдор



 
  Расм манбаси : "Advokat" журнали

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг III конференцияси делегатлари – адвокатлар касб фаолиятини давом эттирган ҳолда нафақаларини тўлиқ олишда амалий ёрдам кўрсатишни сўраб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига мурожаат қилишди.

Адлия вазирлиги вакилининг сўзларига кўра, мавжуд қонунчиликда бу нарса кўзда тутилмаган. Мазкур имтиёз давлат бюджетидан молияланадиган бир нечта тизимдагина бор холос. Вазирлик нодавлат-нотижорат ташкилоти бўлмиш адвокатура идораларидаги тажрибали ходимларни сақлаб қолиш мақсадида, уларнинг ўз пенсияларини тўлиқ олишлари эришишдан манфаатдор. Ҳозирги кунда мазкур масала юзасидан тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилган ва у бошқа давлат идоралари билан келишилган ҳолда Ҳукумат тасдиғига киритилади.

2018-11-17 17:07:22  |  2384 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация