Омбудсман ягона тергов органи тузишни таклиф қилди



 
  Расм манбаси : Ferghana AA

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Улуғбек Муҳаммадиев прокуратура, ички ишлар ва давлат хавфсизлик хизмати тизимидаги тергов идораларини бирлаштириб, ягона тергов органини ташкил этишни таклиф қилди.

Унинг маълум қилишича, 2019 йилда жиноят ишларини тергов ва кўриб чиқиш жараёнида қонун ҳужжатлари талабларига тўлиқ амал қилмаслик ҳолатлари бўйича Омбудсманга 1923 та мурожаат келиб тушган. Бу шахсий ҳуқуқ ва эркинликларни амалга ошириш масалаларига доир мурожаатларнинг 39 фоизини ташкил этади.

Аксарий мурожаатларда жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларни тергов қилувчи мансабдор шахслар Ўзбекистон Республикасининг жиноят ва жиноят-процессуал қонун ҳужжатлари нормаларини баъзи ҳолларда талаб даражасида қўлламаслигидан шикоят қилинган.  Жумладан, фуқароларни ушлаб туриш, ҳимоя ҳуқуқидан фойдаланиш, уларни сўроқ қилиш, тинтув ўтказиш, ашёвий далилларни олиб қўйиш, уларга нисбатан айблов эълон қилиш, далиллар йиғиш каби процессуал хатти-ҳаракатларда қонун бузилиши қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, мустақил тергов идорасини ташкил қилиш ғояси “Адолат” социал-демократик партиясининг сайловолди дастурида ҳам илгари сурилган эди.

2020-02-25 17:40:53  |  2020 |   0  | 

3 изоҳлар

Феврал 27, 2020  00:58

1.Камбарали Эшанкулов

Бу субъектив, шахсий фикр. Айрим харфларни телефона териб езилишдаги хатолар учун кечирим сурайман, рахмат.

Феврал 27, 2020  00:55

2.Камбарали Эшанкулов

Юкоридагиларга асосан, айнан адолат пойдеворини мустахкам урнатиш максадида мустакил тергов жараенини ташкил этмокчи булинма алохида Яна кимларгадир буйсинувчи, еки буйсинмайдиган Тергов Кумита тузмасдан, суд идораларида уларнинг фаолиятини ташкиллаштриш максадга мувофик буларди, бунда: судялар ва суд терговчилари (судебные следователе) дан, уз урнида уларни йуналишлари буйича тергов ва судни амалга ошириши мумкин.

Феврал 26, 2020  22:08

3.Камбарали Эшанкулов

Мустакил дастлабки тергов бу хукукий, инсонийлик адолатининг урнатилишининг мустахкам асосидир. Конституциямизга биноан конун чикарувчи, ижро ва суд хокимиятининг мавжудлигини эьтиборга олсак. Дастлабки тергов харакатларининг холислигини, идоравий манфаатдорлик инсон такдиридан устун эмаслигини таьминлаш максадида охирги тергов суд идораларида амалга оширишилиши туфайли , Тергов идораларининг суд идораларида ташкил этилиши Конституциямизга Мос келиб, дастлабки терговнинг мустакиллиги таьминланган буларди. Бу йуналишда мухтарам Президент имиз узлари санкция беришни прокуратура идораларидан судга олиб бертб бошлаб бердилар. Юртбошимиз конун устиворлиги, тинчлик ва тараккиет асосида бошлаган фаолиятининг давомидир деб уйлайман, идоравий сансалорлик, ортикча оворагарчиликлар ва нарозичиликка узингиз юкорида этганингиздек камайярмиди. Бу таклиффи кискача баен этим ривожлантириш мумкин. Ишларингизга омад тилайман.



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация