Шаҳарсозлик меъёрлари ва муаллифлик ҳуқуқини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилади



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото

МЖтКга ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида кўриб чиқилиб, маъқулланди

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жарима миқдорлари оширилишини, қурилиш соҳасида назорат қилиш ва йўл-қурилиш ишларининг сифати устидан назорат қилиш инспекцияларининг кўрсатмаларини бажармаганлик (якка тартибдаги уй-жой қурилиши объектларидан ташқари), объектларни қурилиш соҳасидаги ва йўл-қурилиш ишларининг сифати устидан назорат қилиш инспекцияларининг рухсатисиз қурганлик учун жавобгарлик белгилашни назарда тутувчи ўзгартишлар киритилмоқда.

Тегишли қонун лойиҳаси Олий Мажлис Сенатининг 28 февраль куни ўз ишини бошлаган ялпи мажлисида кўриб чиқилиб, маъқулланди.

ЎзА хабарига кўра, қонун билан архитектура ва қурилиш бўйича органларнинг маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги баённомаларни тузишга оид ваколатлари Қурилиш соҳасида назорат қилиш ва йўл-қурилиш ишларининг сифати устидан назорат қилиш инспекцияларига берилмоқда.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга, шунингдек, ўзганинг товар белгисидан, хизмат кўрсатиш белгисидан, товар келиб чиққан жой номидан ёки фирма номидан қонунга хилоф равишда фойдаланганлик, муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни, ихтирога, фойдали моделга ва саноат намунасига бўлган ҳуқуқларни бузганлик учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган ўзгартишлар ҳам киритилмоқда.

2019-02-28 18:39:17  |  2271 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация