«Борига барака» кўрсатуви ЖКнинг 278-моддасига «тортади»ми?
Ҳуқуқшунос бу ўйинда қиморнинг яққол белгиларини кўриб, қонунийлигини шубҳа остига қўймоқда
Ҳуқуқшунос Дилшод Абдуқодиров Ўзбекистон телеканаллари орқали намойиш этилаётган катта ютуқлар «тикилган» ва таваккалчиликка асосланган шоу-ўйинларни таҳлил қилиб, хусусан, «Борига барака» («ЗўрТВ») кўрсатувида қимор аломатлари мавжудлигини аниқлади.
Мутахассис ўз фикрини қуйидагича изоҳлайди: Бошқа каналлардаги ўйинлардан фарқли ўлароқ, «Борига барака»да иштирок этиш учун Click ва Paynet орқали алоҳида 5 минг сўмлик тўлов ҳам жорий қилинган. Аммо бу тўлов эвазига фуқаролар ҳеч нарса олишмайди. Уларга ҳеч қандай хизмат кўрсатилмайди, ҳеч қандай маҳсулот берилмайди. Агар омади келмаса, 10, 20, ҳатто 30 марта тўлов қилганлар ҳам пулига шунчаки куйиб қолаверишади. Пулига куйиб қолаётган инсонларнинг сони минглаб, уларнинг йўқотган маблағлари эса, жами юз миллионлаб суммани ташкил қилиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.
“Айнан мана шу қиморнинг асосий белгисидир. Тағин буни диний атама билан адаштирманг, биз қонунлар билан тақиқланган қиморни назарда тутяпмиз”,
дейди муаллиф.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил қилиш тақиқланган. Бундай ўйинларни ташкил қилганлик учун Жиноят кодексининг 278-моддасида етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилган.
2 изоҳлар
1.Адвокат Усмонхон Салохиддинов
Аввало ''Борига барака'' кўрсатувини қонунга хилофлигини аниқлаш лозим, чунки бу айтиб ўтилган ҳуқуқбузарликни асосий белгиси ҳисобланади. Иккинчидан, бу телешоу кўрсатуви ҳисобланади. Учинчидан, бу кўрсатув ташкилотчилари, таъсисчиларини алоҳида солиқ тўлови тартибига тортилганини аниқлаш керак.Тўртинчидан, ҳуқуқбузарлик мавжуд бўлиши учун умумий қамраб олинган қасд борлигини аниқлаш зарур. Бешинчидан, тижорий таваккалчилик борлигини аниқлаш лозим. Энди юристлар маслаҳатига келсак, бизда бизнесменлар қонунни ҳурмат қилишни бошлаганда, олдиндан адвокат маслаҳатига эҳтиёж борлигини сезадилар. Умуман олганда эса, агар солиқни тўлаб иш ташкил қилишган бўлса, таъсисчилар ва ижодкорлар қандини урсин! Юқоридаги талаблар бажарилган бўлса, ЖК ни 278-моддасида белгиланган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлмайди. Яхши кўрсатув(!),фақат номини капитал-шоу деб аталса бўлди.
2.B.M.
Автомашинала Фаралари буйича орадан бир-икки ой утгач депутатлар хукумат карори нотугри кабул килинганини билдирган эди. Бу курсатув (борига барага) хам одамлар, мухлислар урганиб колганидан кейин ноконунийлиги масаласи хукукшунослар томонидан кутарилмокда, шу курсатув бутун оммага чикарилишидан олдин бошида конунийними еки йукми урганилмаганми, нахотки давлатимизда хукукшунослар шу кадар суст булса еки уз вактида урганишмаса? Еки кимгадир зарар текканидан кейингина ехуд бошка окибатлар келиб чиккандан кейингина кимларнидир эсига тушиб колса? Бу курсатув, назаримда, шу кимларгадир кераксиз булмокда, агарда ноконуний булса бошидан йул куймаслик керак эди, хозир бу конун нормаси билан курикланадиган ижтимоий муносабатларнинг зарар курган субъетлари нима булади, модомики ноконуний экан, демак жабрланувчилар хам борлиги аник, улар кам эмаслиги хам табиий, шунча одамларнинг жабр куриб колишига сабабчи факат бу курсатув бошловчилари еки ижодкорлари булмаса керак, балки унинг ташаббускорлари ва рухсат берган масъуллар биринчи навбатда конун олдида жавоб бериши керак булмайдими? Нима булганда хам адолат карор топиши, беозор фукароларимиз зарар куриб колмасликлари керак, деб уйлайман.
Изоҳ қолдириш