Фуқаролик қонунчилигини янада такомиллаштиришнинг асосий устувор йўналишлари белгиланди



 
  Расм манбаси : UzReport.news

Ўзбекистон Республикаси президенти “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишни имзолади

Ҳужжат билан қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси фуқаролик қонунчилигини янада такомиллаштиришнинг асосий устувор йўналишлари этиб белгиланган:

фуқаролик қонунчилиги нормаларини тизимлаштириш ва унификация қилиш, уларнинг энг намунали хорижий амалиётлар билан уйғунлигини таъминлаш, шунингдек, ушбу соҳада илғор халқаро стандартларни имплементация қилиш;

хусусий мулкнинг дахлсизлиги кафолатларини таъминлайдиган, жисмоний ва юридик шахсларнинг, айниқса тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қиладиган самарали фуқаролик-ҳуқуқий механизмларни белгилаш;

оммавий ва фуқаролик ҳуқуқ нормаларини аниқ чегаралаш, иқтисодиётни бошқаришда маъмурий-буйруқбозлик тамойилларига асосланган, ўз аҳамиятини йўқотган ва эскириб қолган қоидаларни чиқариб ташлаш;

давлат-хусусий шериклиги, кластерлик ишлаб чиқариши, электрон тижорат, крипто-валюта айланмаси, ер участкаларини хусусийлаштириш, улушли қурилиш ва бошқа замонавий фуқаролик-ҳуқуқий институтлар ва иқтисодий муносабатлар шаклларини ҳуқуқий тартибга солишни таъминлаш.

Эслатиб ўтамиз, президент фармойиши билан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш концепцияси маъқулланди.

2019-04-07 19:12:57  |  2261 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация