Ўзбекистонда янги кодекс қабул қилинади



 
  Расм манбаси : Gazeta.uz

Ижро ишини юритиш тўғрисидаги кодекс лойиҳасини ишлаб чиқиш Бош прокуратурага юклатилди

Бош прокуратура Ўзбекистон Республикасининг Ижро ишини юритиш тўғрисидаги кодекси лойиҳасини ишлаб чиқади. Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида кодекс лойиҳасини тайёрлаб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш учун уч ой вақт берилган.

Қайд этилишича, кодекс суд ҳужжатлари ва бошқа органларнинг ҳужжатларини ижро этиш соҳасидаги, шунингдек, уларнинг тўғридан-тўғри амал қилишини таъминлаш борасидаги процессуал нормаларни тизимлаштиришни назарда тутади.

2019-03-13 14:39:08  |  2471 |   0  | 

1 изоҳлар

Октябрь 08, 2021  09:32

1.Дилшод

Давлат ижрочисининг ваколатларини кенгайтириш керак. Чунки ҳозирги кунда уларга нисбатан қарздор фуқаролар томонидан тан жароҳатлари етказиш ҳолатлари тез-тез учрамоқда. Шу боис, давлат ижрочисининг ҳуқуқий мақомини кучайтириш, шахсий дахилсизлигини ошириш ва уларни давлат томонидан ҳимояланиш даражасини оширишга қаратилган нормаларни мусиаҳкамлаш зарур. Зеро, давлат ижрочисининг ижро ҳаракатларини ошириш фаолиятида тусқинликлар, қаршиликлар ва бошқа турдаги оғир оқибатларни келтириб чиқармасин. Мана шунда, МИБнинг ходимиларига нисбатан зуровонликлар, босимлар, тан жароҳатлари етказиш ҳолатларини олди олинарди деб ҳисоблайман.



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация