ИИБ тезкор вакили хизмат машинасида ЙПХ инспекторини уриб, ўлдирди
Тезкор вакил Ж.М. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноий жавобгарликка тортилган
2018 йил 10 ноябрь куни, соат 24:00 ларда Термиз шаҳар ички ишлар бошқармаси жиноят-қидирув гуруҳи тезкор вакили Ж.М. хизмат юзасидан бириктирилган “Дамас” русумли хизмат автомашинасини маст ҳолда бошқариб келиб, шаҳарнинг “Боғишамол” маҳалласи А.Навоий кўчасида хизмат вазифасини ўтаётган вилоят ЙПХ катта инспектори П.Ч.ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, П.Ч. олган тан жароҳатлари натижасида 2018 йил 19 ноябрь куни Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё филиалида вафот этган.
Суд-тиббий экспертизасининг 2018 йил 19 ноябрь кунидаги 207-сонли дастлабки хулосасига кўра, П.Ч.нинг ўлимига бош мия ёпиқ жароҳати, кўплаб суяк синиши жароҳатлари, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги сабаб бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2018 йил 19 ноябрь куни Термиз шаҳар прокуратураси томонидан Ж.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
1 изоҳлар
1.Бехруз
Бос бос камчи босс
Изоҳ қолдириш