Ҳоким қарорини чиқариб бериш ваъдаси билан 50 минг доллар сўраган шахс 5 йилга қамалди



 
  Расм манбаси : Getty Images

Судланувчи ўтган йилнинг октябрида келишилган пулнинг 10 мингини олаётган чоғида қўлга тушганди

Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судида 50 минг доллар эвазига 6,5 гектар ер учун ҳоким қарорини ваъда қилган шахсга нисбатан ҳукм чиқарилди. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар берди.

2018 йилнинг 11 октябрь куни Наманган вилоят ИИБга Н.О. ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида 10 октябрь куни молхона қуриш учун ер майдони ажратиш юзасидан Мингбулоқ тумани ҳокимлигига борганида, у ерда бўлган Х.М. ўзини тумандаги «Шуҳрат Абдулқосимович» номли фермер хўжалиги раҳбари деб таништирганлигини маълум қилган.

Х.М. унга ўзининг фермер хўжалигига тегишли бўлган 6,5 гектар ер майдонига молхона қуриш учун туман ҳокими қарорини чиқартириб беришини айтиб, эвазига 50 минг АҚШ доллари беришини сўраган.

Мазкур аризага асосан шу куни вилоят ИИБ ҳамда вилоят прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир натижасида Мингбулоқ туманидаги акасининг «Шуҳрат Абдулқосимович» фермер хўжалиги иш юритувчиси бўлиб ишловчи Х.М. Наманган шаҳрининг Гўзал даҳасида ариза муаллифи Н.О.дан талаб қилинган пуллардан 10 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланади.

Ушбу ҳолат юзасидан Наманган вилояти прокуратураси томонидан Х.М.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси тариқасида қамоққа олинади.

Судда Х.М.нинг содир этган жиноий ҳаракати ўзининг айбига қисман иқрор бўлиб берган кўрсатмасидан ташқари жабрланувчи, гувоҳлар, тадбир ўтказиш ва иш учун аҳамиятли бўлган ашёвий далилларни олиш баённомалари, Х.М. ва Н.О.нинг ўзаро суҳбати стенограммаси, олинган ашёвий далиллар ҳамда ишдаги мавжуд бошқа далиллар билан ўз исботини топди.

Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судида Х.М.га нисбатан 5 йилу 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

2019-02-08 11:39:26  |  1974 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация