Маҳкумларнинг қийноққа солинишига қарши курашиш мақсадида экспертлар гуруҳи тузилади



 
  Расм манбаси : zamin.uz

Гуруҳ юриспруденция, тиббиёт, психология, педагогика соҳаларида касбий ва амалий билимларга эга мутахассислардан шакллантирилади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллашнинг олдини олиш бўйича фаолиятига кўмаклашиш учун эксперт гуруҳини тузади. Эксперт гуруҳи тўғрисидаги низом Вакил томонидан тасдиқланади.

Бу 15 мартдан кучга кирган “Маҳкумларнинг ҳамда қамоқда сақланаётган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунда назарда тутилган.

Эксперт гуруҳининг таркиби нодавлат нотижорат ташкилотларининг, қоида тариқасида, юриспруденция, тиббиёт, психология, педагогика соҳасида, шунингдек бошқа соҳаларда касбий ҳамда амалий билимларга эга бўлган вакиллари орасидан шакллантирилади.

Вакил эксперт гуруҳи аъзоларининг қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллашнинг олдини олишга доир вазифаларини белгилайди, шунингдек уларга қамоқда сақлаш жойларига ва шахслар турган, ўз ихтиёри билан чиқиб кета олмайдиган бошқа жойларга монеликсиз кириш ҳуқуқини берувчи махсус йўлланмалар беради. Махсус йўлланма Вакил Котибиятининг ходимларига ҳам берилади.

2019-03-15 15:30:41  |  2137 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация