Бош прокуратура оғир жиноятлар 100 фоиз очилгани ҳақида маълумот берди



 
  Расм манбаси : prokuratura.uz

Хусусан, январь-февраль ойларида содир этилган барча қотиллик, босқинчилик, оғир тан жароҳати етказиш ва номусга тегиш жиноятлари “тўлақонли фош этилгани” айтилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жорий йилнинг дастлабки икки ойига доир жиноят-қидирув статистикасини эълон қилди.

Маълумотда январь-февраль ойларида содир этилган барча қотиллик, босқинчилик, оғир тан жароҳати етказиш, номусга тегиш жиноятлари тўлақонли фош этилгани айтилади, аммо бу турдаги жиноятлар сони кўрсатилмаган.

Бош прокуратура статистикасига кўра, ҳисобот даврида 4.246 та жиноят содир этилган бўлиб, бу кўрсаткич 2018 йилнинг шу даврига (5.811) нисбатан 27 фоизга камайган.

Ўзбекистонда 100 минг аҳолига ўртача 13,3 та жиноят тўғри келмоқда (бу кўрсаткич Тожикистонда – 40, Озарбайжон – 44, Молдова – 150, Россия – 225, Қозоғистон – 240 ни ташкил этади), жиноятчилик даражаси ўтган йилга (18,1) нисбатан 26,5 фоизга камайган.

Жиноят содир этганлиги учун қидирилаётган шахсларнинг 277 нафари ушланган, 346 та жиноят иши судларга юборилган.

Жиноят содир этгани учун қидирувда бўлган 93 нафар шахснинг хорижий давлатлардан Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши таъминланган.

2019-03-29 20:23:35  |  2032 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация