Хорижга ишга жўнатиш ваъдаси билан фуқарони 3000 долларга чув туширган аёл 3,1 йилга қамалди



 
  Расм манбаси : NovostiVolgograda.ru

Бугунги кунда “ўқишга киритиб қўяман”, “уй олиб бераман”, “ишга жойлаб қўяман”, деб одамларни алдаб, кўпчиликни чув тушираётган фирибгарлар афсуски учраб турибди. Айниқса, кейинги вақтларда фирибгарлик йўли билан бировларнинг мулкини қўлга киритиш ҳолатлари кўпайиб, уларни содир этиш усуллари турлича бўла бошлади. Энг ёмони бундай ишлар хотин-қизлар томонидан ҳам содир этилаётганида, деб ёзади ЎзА.

...Суднинг қора курсида ўтирган аёл бир неча бор фирибгарлик бўйича судланган бўлса-да, тегишли хулоса чиқармади. Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас, деганларидек, яна жиноятга қўл урди. Марғилон шаҳридаги “Linex” ўқув марказида корейс тили ўқитувчиси вазифасида ишлаган М.Алимова Т.Абдуллаевни 3 минг АҚШ доллари эвазига тижорат йўналиши бўйича Жанубий Кореяга ишга жўнатишга ёрдам беришини айтиб, ушбу маблағни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган. Афсуски, жабрланувчи фирибгарга дуч келганини кейин тушуниб етиб, ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилди. М.Алимова ушбу қилмиши билан, яъни такроран фирибгарлик қилиб, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 168-моддаси 2-қисмининг “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этди.

Суд томонидан судланувчи М.Алимовага 3 йил 2 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

– Афсуски, кейинги вақтда фирибгарлик ҳолатлари билан боғлиқ жиноятлар анча ошган, – дейди Жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар суди раиси Мансуржон Ибрагимов. – Мазкур жиноят ишида ҳам судланувчи М.Алимова фирибгарлик бўйича уч марта судланган бўлса-да, яна хорижга ишга жўнатаман деб, ўзганинг пул маблағларини қўлга киритди. Албатта фуқаролар ана шундай фирибгарлардан огоҳ бўлиши керак.

2018-11-17 18:04:23  |  2180 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация