Бир адвокат бир кунда 162 одамга хизмат кўрсатган (?!)



 
  Расм манбаси : 

“2009 йилдан 2018 йилни ҳам ичига олган давргача жиноят ишлари бўйича биз давлат бюджетидан 75 миллиард сўм ажратдик, — дейди Молия вазирлиги  департаментининг бош иқтисодчиси Лисенко Любовь Александровна бепул юридик ёрдам мавзусига бағишланган давра суҳбатида. — 67% фақат шаҳарга тўғри келмоқда. Бу ерда бошқа масала эътиборга молик. Адвокатлар хизматини тўлашга маблағ берадиган Молия вазирлигига пул қандай сарфланаётгани ҳақида ахборот берилмайди. Бизга раҳбарият топшириқ беради: “Боринглар ва пул қандай сарфланаётганини билиб, бизга ҳисобот қилинглар”. Биз Тошкент вилояти ва шаҳарга чиқдик, ва мантиққа зид ва ақлга сиғмайдиган далилларни аниқладик. Масалан, Зангиота туманида бир адвокат 2 январь куни бир кунда 162 одамга хизмат кўрсатди. Бу ҳақиқатга тўғри келадими?”   

Адвокатлар палатаси раиси Алим Эрназаров бу муаммога қисқа шарҳ берди. Унинг айтишича, “навбатчи адвокатлар” деб аталадиган бундай адвокатлар соҳанинг оғриқли нуқтаси, чунки улар одатда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан яқин ҳамкорликда ишлайди. “Сиз тўғри таъкидлаб ўтганингиздек, кунига юздан ортиқ ишларни кўриб чиқадиган адвокатларга маблағ беҳуда тўланмоқда, чунки бошқа адвокатлар бундай имкониятга эга эмас, — изоҳ берди у. — Бу йўналишда биз ҳозир иш олиб бормоқдамиз. Бу эса барча адвокатга тенг ишлаш ҳуқуқини бериш учун шарт-шароит яратади”.

Биз ҳам терговчиларнинг тайёр ҳужжатларини имзолаш билангина шуғулланадиган “сохта” адвокатлар, давлат ғазнасини ўмарувчи коррупцион тизимдан фақат шу йўл билан қутулиш мумкин деб ҳисоблаймиз.

2019-04-23 14:22:48  |  4172 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

11 изоҳлар

Октябрь 03, 2019  17:33

1.Абидова Дилбар

Адолат. Сизнинг фикрингизга 100% кушиламан. Уларни факат адвокатларни пуллари кизиктираяпти.

Сентябрь 03, 2019  02:43

2.адвокат Пайзиев Б.Э.

Надо проверять информацию. После выхода статьи была проведена проверка и получено подтверждение того, что фактически была сдана справка об оказании юридической помощи адвокатом за период в 6 месяцев. Обычное количество оказания юридической помощи адвокатом по назначению - от 0 до 20

Май 18, 2019  01:52

3.Fggg

Fjgggf

Usadvokat: ''Адолат'' исмли эътироз билдирган ҳуқуқшуносга: Сиз адвокатлик фаолиятидан тушунчангиз йўқлигидан, фақат дипломли (у ҳам бўлса агар) ҳуқуқшунос эканлигингиздан дарак берибсиз... Шунисига ҳам раҳмат.

Май 06, 2019  16:16

5.Адолат

Бу нотўғри маълумот, адвокатларни обрўйига путур етказиш учун атайлаб тарқатилган, ҳеч қайси туманда бир кунда 162 та жиноят содир бўлмайди, ҳатто туман тергов бўлими иш юритувида бунча жиноят иши бўлмайди. Худди МХХ ходимлари аввалдан атайлаб уюштириб адвокатларни(нафақат адвокатларни бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини ҳам) порахўрлик ва фирибгарликда айблаб, халқни ва ҳукумат раҳбарларини алдагани каби бу ҳолат ҳам ёлғон. Лекин нимага Адлия ва Адвокатлар палатаси раҳбарлари ушбу ҳолатга аниқлик киритмасдан ва холисона баҳо бермаяпди? Чунки Адлия ва палатадагиларни кўпчилиги собик МХХ ходимлари ! Мен ҳукукшуносман ва шу соҳада 20 йилдан ортиқ ишладим. тажрибамдан келиб бир аниқ фактни айтаман, хулоса ўзларингиздан. Ўзбекистон адвокатлари хорижга бориб ишни ютиши мумкин, лекин Ўзбекистонда адвокатлар ҳеч вандай ишни юта олишмайди!!! Сабаби .......

Апрел 28, 2019  18:33

6.Ф, А

Бир кунда 162 та маъмурий иш хам куриб бўлмайдику бу хабарни таркатган одамни мақсади нима бўлган у факат узига аён

Апрел 26, 2019  14:53

7.МЕХМОН

2 яеварь расмий дам олиш куни эдику. Мантиққа умуман тўғри келмайди ноинсофларнинг иши

Апрел 26, 2019  00:07

8.Бегзод

Терговчи Абеликс адвокат Астерик эканда



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация