Ишларни судьялар ўртасида тақсимлаш тўлиқ автоматлаштирилади



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото

Тизим ишга тушгач, суд раислари ишлар тақсимотига аралашмайди

Ўзбекистон судларида ишларни судьялар ўртасида тақсимлашнинг тўлиқ автоматлаштирилган тартибига ўтиш режалаштирилмоқда. Олий суд томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасида, шунингдек, иқтисодий судлар қарорларини тарафларнинг розилигисиз ёки шахсини кўрсатган ҳолда эълон қилиш ҳам таклиф этилган.

Ҳужжат билан, туман (шаҳар) ва туманлараро судларнинг раисларининг ишларни судьялар ўртасида тақсимлаш ваколати (“Судлар тўғрисида”ги қонуннинг 38-моддаси)ни бекор қилиш назарда тутилган.

Бунинг ўрнига, судларда ишларни автоматик равишда, автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда, тасодифий тақсимлаш принципи бўйича тақсимланади.

Қонунга киритиш таклиф қилинаётган янги 69-1-моддага кўра, ишларни автоматик тақсимлаш ахборот тизимининг ишида вақтинчалик узилиш содир бўлган тақдирда, ишлар судьялар ўртасида уларнинг келиб тушиш навбатига риоя қилган ҳолда ва судьялар фамилияларининг алифбо кетма-кетлигида тақсимлашни назарда тутувчи навбат тартибида тақсимланишига йўл қўйилади.

Мазкур қонун лойиҳаси қабул қилинган тақдирда, иқтисодий судларнинг кучга кирган қарорларини эълон қилиш учун тарафларнинг розилигини олиш ва шахсини кўрсатмаслик каби чекловлар ҳам бекор қилиниши мумкин.

Олий суд матбуот хизмати маълумотига кўра, ишларни судьяларга автоматик тақсимлаш тизими айни пайтда Ўзбекистоннинг бир нечта тумани судларида синов тариқасида қўлланилмоқда.

2019-12-11 14:36:46  |  1916 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация