Тошкентлик қизга шахсий суратларини интернетда тарқатиб юбориш билан таҳдид қилишди



 
  Расм манбаси : WomanAdvice

Асосий гумондорлар сифатида қўлга олинган икки йигитга 165-модда (“Товламачилик”) билан иш қўзғатилган

Тошкентда 22 ёшли қиз ички ишлар органларига мурожаат қилиб, икки йигит унинг шахсий фотосуратларини қўлга киритгани ва интернет тармоғида тарқатиб юбориш билан таҳдид қилиб, ундан 400 минг сўм талаб қилаётганини билдирган. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, мурожаат асосида ўтказилган тезкор тадбир жараёнида гумондорлар пулни олаётган вақтда ҳибсга олинган. Уларга қарши Жиноят кодексининг 165-моддаси («Товламачилик») билан жиноий иш қўзғатилгани айтилмоқда.

ЖК 165-моддасига кўра, товламачилик, яъни жабрланувчи ёки унинг яқин кишиларига зўрлик ишлатиш, мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш ёхуд жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб ўзгадан мулкни ёки мулкий ҳуқуқни топширишни, мулкий манфаатлар беришни ёхуд мулкий йўсиндаги ҳаракатлар содир этишни талаб қилиш ёхуд жабрланувчини ўз мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиш 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бундай қилмиш, 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш учун асос бўлади.

2019-03-24 20:32:03  |  2342 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация