Қашқадарёда аёллар жинояти 2017 йилга нисбатан 242 тага камайган



 
  Расм манбаси : bigrostov.info

Шунингдек, муқаддам судланганлар жинояти 168 тага камайганлиги қайд этилди

Қашқадарё вилоятида жорий йилнинг ўтган 11 ойида аёллар томонидан содир этилган жиноятлар сони 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 242 тага камайган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигида ўтган селектор йиғилишида маълум қилинди, деб хабар беради Turon24.

“Жорий йилнинг ўтган даврида вояга етмаганлар жинояти 59 тага, ёшлар томонидан содир этилган жиноятлар сони 473 тага камайган, – дейди вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Дилшод Турсунбоев. – Муқаддам судланганлар бандлиги таъминланиб, ҳар бирига 3 дан 10 нафаргача (жинояти ва шахснинг ижтимоий хавфлилигига қараб) мураббий бириктирилган. Жиноят содир этишга мойил 599 нафар муқаддам судланган шахсга нисбатан маъмурий назорат ўрнатилган. Натижада муқаддам судланганлар жинояти 168 тага камайган”.

Маълум қилинишича, жорий йилда 738 маҳалланинг 143 тасида жиноят содир этилмаган, 344 тасида эса жиноятлар сони камайишига эришилган.

2018-12-28 12:18:36  |  1863 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация