Расман тан олинмаётган ўзгаришлар: Ички ишлар вазири ва Бош прокурор ўзгариши кутилмоқда



 
  Расм манбаси : Gazeta.uz

“Minbar” интернет нашрининг Ички ишлар тизимидаги ўз манбаларига таяниб маълум қилишича, Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратура раҳбариятида кадрлар ўзгариши кутилмоқда.

“Вазир Пўлат Бобожонов бошқа ишга ўтгани муносабати билан унинг ўрнига бир неча номзод кўриб чиқилмоқда, — дейилади хабарда. — Вазир лавозимига тайинланиши эҳтимоли энг катта номзодлардан бири эса ҳозир Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасини бошқараётган генерал-майор Ғайрат Қодировдир. ИИВ матбуот хизмати ҳозирча ушбу маълумотни тасдиқламади.

Ғайрат Қодиров милициядан чиққан кадр бўлиб, Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ва Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи лавозимларида ҳам ишлаган.

Прокуратурадан чиққан Пўлат Бобожонов катта эҳтимол билан яна Бош прокуратурага қайтиши кутилмоқда. У Отабек Муродовнинг ўрнига Ўзбекистон Бош прокурори этиб тайинланганлиги ҳақида маълумот бор. Ҳозирча бу маълумотни на Бош прокуратура, на ИИВ матбуот хизмати тасдиқлади.

Пўлат Бобожонов 2017 йил сентябрда Ички ишлар вазири бўлган. Унгача Хоразм вилояти ҳокими (2012-2017), Жиззах ва Бухоро вилоятлари прокурори (2006-2012), Бош прокуратура ҳузуридаги департамент бошлиғи (2005-2006), Бош прокурор ўринбосари (2000-2005) сифатида ишлаган.

Шу ўринда айтиш жоизки, бундай ўзгаришларни кейинги пайтда интернет тармоқларида кенг тарқалган ва тузувчиси номаълум рўйхат билан боғлаётганлар ҳам бор.

“Қизиғи шундаки, охирги кунларда рўйхатда номлари зикр этилган шахслар ҳаётида жиддий ўзгаришлар рўй бермоқда, — деб ёзади таниқли журналист Жамшид Ниёзов ўзининг Niyozov News телеграмм каналида. — Олий суд раисининг ўринбосари Баҳодир Деҳқонов хизмат хонасида қамоққа олинди. Ҳисоб палатаси раҳбари, бир пайтлар адлия вазирининг биринчи ўринбосари, адлия вазири бўлган Музроб Икромов Қашқадарё адлия бошқармасига ишга жўнатилди. Наманган вилояти прокурори Улуғбек Тошев “фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун лавозимидан озод қилинди...”

2019-03-07 15:59:06  |  2893 |   0  | 

1 изоҳлар

Хар кандай мансабдор шахснинг амалга ошираетган фаолияти ва унинг хулк-атворига хакикий бахони Халкимизнинг узи бермокда. Халкимиз эса уз номидан иш куриш ваколатини факатгина мухтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиеевга берган. Демак, Президентимиз хамма нарсадан яхши хабардор ва шундай булиши хам керак...



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация