Ўзбекистоннинг коррупцияга қарши кураши ИҲРТ рейтингида илк бор ижобий баҳоланди



 
  Расм манбаси : prokuratura.uz

Мамлакатимиз Коррупцияга қарши кураш бўйича Истанбул ҳаракатлар режасининг 21 тавсиясидан 3 тасини тўлиқ, 8 тасини қарийб ва 10 тасини қисман бажарган

Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари учун Коррупцияга қарши курашиш тармоғининг Истанбул ҳаракатлар режаси 20-мониторинг учрашувида Ўзбекистоннинг коррупцияга қарши кураш бўйича Ҳаракатлар режаси тавсияларини қай даражада бажараётгани таҳлил қилинди.

Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар беришича, мониторинг натижасига кўра Ўзбекистон барча тавсиялар (жами – 21) бўйича прогресс мавжудлиги рейтингига эришган. Шундан 3 та тавсиялар тўлиқ, 8 таси қарийб ва 10 таси қисман бажарилгани қайд этилган.

Тавсияларнинг бирортаси бўйича «бажарилмаган» салбий рейтинги қўйилмаган, бу эса Ўзбекистоннинг Истанбул ҳаракатлар режасидаги энг яхши натижасидир.

Муҳокама ва таҳлилларда Истанбул ҳаракатлар режасининг иштирокчи давлатлари, ИҲРТ тармоғига аъзо давлатлар, Европа Иттифоқи, Европа Кенгаши, Жаҳон банки, БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси, БМТТД, ГРЕКО, Transperency International ва бошқа халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Якунда мониторинг ҳисоботи, шу жумладан рейтинглар ва 47 та янги тавсия тасдиқланди.

Маълумот учун, Истанбул ҳаракатлар режаси 2003 йили Озарбайжон, Арманистон, Грузия, Россия, Тожикистон ва Украина томонидан имзоланган, кейинчалик унга Қирғизистон (2003), Қозоғистон (2004), Ўзбекистон (2010) ва Мўғилистон (2014) давлатлари қўшилган.

2019-03-29 13:44:11  |  2139 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация