Онлайн-судлов: мажлислар жадвали, видеотрансляциялар ва суднинг ҳал қилув қарорлари
Олий суднинг расмий сайти (sud.webmaster.uz) орқали судга ариза бериш, жараён санасини билиш ва унда онлайн қатнашиш мумкин.
Олий суд инстанцияси ўз сайтининг янги версиясини тақдим этди. Бу идоранинг расмий виртуал саҳифасигина эмас, балки долзарб ахборот ва интерактив хизматлар тақдим этиладиган фойдали веб-порталдир, деб ёзади Norma. Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш учун барча маълумотлар тўртта бўлим: жиноят, маъмурий, фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйича генерацияланади.
Мисол учун, алоҳида саҳифада суд мажлисларининг онлайн трансляциялари, шунингдек аввалги жараёнларнинг ўтказилган санаси, ишнинг рақами, судья ва жараён қатнашчилари қайд этилган видеоёзувлари архивига кириш мумкин. Ҳозир фақат Наманган, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларининг 12 та махсус жиҳозланган пилот судларида сервисдан фойдаланиш мумкин. Жорий йил охиригача яна 22 та судни, кейинги йил давомида эса яна юзтадан ортиқ судни тизимга улаш режалаштирилмоқда.
Суд мажлислари жадвали электрон табло кўринишида тақдим этилган, унда судда кўриладиган иш тоифаси (жиноий, фуқаролик, маъмурий, иқтисодий), минтақа ва муайян судни бирин-кетин танлаш лозим. Шундан сўнг тизим жорий календарь санадаги мазкур суддаги суд жараёнлари жадвалини шакллантиради.
Суднинг ҳал қилув қарорлари электрон банки шакллантирила бошлади. Шу ўринда суд ҳужжати айнан қайси: биринчи инстанция, апелляция, кассация ёки назорат босқичида қабул қилинганини кўрсатиб, уни тез топиш мумкинлигини айтиб ўтмоқчимиз. Эслатиб ўтамиз, суднинг ҳал қилув қарорлари интернетда эълон қилиниши Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 13 июлда қабул қилинган ПФ–5482-сон Фармони ва ПҚ–3852-сон қарорида назарда тутилган эди.
21 изоҳлар
1.KUVVAT SOUINOV
273
2.Dilshod
Murotaliyev
3.Akhmedov Zafar Nurullayivech
Navbatdagi sud
4.BERDALIVEV SANJAR
Gfdbbnjn
5.Rahmanova Sevara
Каркни ундриш
6.Жумаев Фарходжон
Жиноят ишлари буйича Наманган вилоят суди Сизларни яратган сайтларингизга тупуриб куйган. Жадвалда белгиланган Суд мажлисини хохлаган куни утказади, жадвални хисобот учунгина тулдириб куйишади
7.Bobohonov Abdulaziz
Avareya
8.Abdisad
ЖИБ суд
Изоҳ қолдириш