Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги собиқ раҳбарияти устидан суд бошланди



 
  Расм манбаси : ТМММА сайтидан (migration.uz) эски скриншот.

Агентликнинг собиқ бошлиғи, унинг ўринбосари ва яна икки мансабдори ЖКнинг пора олди-бердиси ва яна қатор жиноятларда айбланмоқда

Тошкентда Ташқи Меҳнат миграцияси агентлиги собиқ раҳбариятига нисбатан қўзғатилган жиноят ишини судда кўриш бошланди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизматининг Kun.uz’га билдиришича, иш Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида судья Орифжон Қиличев раислигида очиқ тартибда кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Агентлик раҳбаридан тортиб бир неча юқори мансабдори ўтган йилнинг октябрь ойида коррупцион жиноятларда гумонланиб ҳибсга олинган эди.

Олий суд маълумотига кўра, судланувчилар тўрт нафар:

Равшан Ибрагимов (1966 йилда Андижон вилоятида туғилган, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги бошлиғи лавозимида ишлаган);

Улуғбек Назаров (1977 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган);

А.Абдуллаев (1983 йилда Андижон вилоятида туғилган, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Фуқароларни чет элда ишга жойлаштириш масалалари департаменти Чет элда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлганларни топиш ва рўйхатга олиш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган);

О.Махсудов (1970 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Жўнаб кетишдан олдинги мослаштириш ва ўқитиш маркази директори лавозимида ишлаган)га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланган.

Улар пора олиш (ЖКнинг 210-моддаси) ва бериш (211-модда), жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш (243-модда) ва компьютер ахборотидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш (278-2-модда) каби жиноятларда айбланмоқда.

2019-04-15 21:11:28  |  2266 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация