Сурхондарёда йил бошидан буён 123 жиноят очилмай қолган



 
  Расм манбаси : Qalampir.uz

Қидирувдаги 709 нафар шахсдан 504 нафари қўлга олинмаган.

Сурхондарё вилоятида 2018 йилнинг январь ойидан ҳозирга қадар жиноят қидирув соҳасида 123 та жиноят фош этилмасдан қолган. Бу ҳақда халқ депутатлари вилоят кенгашининг 33-сессиясида маълум қилинди, деб ёзади Turon24.

Жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида жиноят содир этиб, қидирув эълон қилинган 709 нафар шахсдан 205 нафари қўлга олинган, 504 нафари эса ҳали ушланмаган.

Маълум қилинишича, умумий жиноятлар туманлар кесимида 29 фоизга камайган. Бироқ ўта оғир жиноятлар, босқинчилик, фирибгарлик Термиз шаҳрида ўтган йилги кўрсаткичга нисбатан кўпайган.

2018-12-20 20:41:32  |  2189 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация