Йил бошидан буён 623 нафар маҳбус афв этилди



 
  Расм манбаси : Norma

Шунингдек, 590 киши судлар томонидан оқланди. 2016 йилда – бор-йўғи 28, 2017 йилда эса 263 нафар киши оқланган эди

Конституция куни муносабати билан президент Шавкат Мирзиёев қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган ва айни пайтда озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган 136 нафар шахсни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади

Президент 7 декабрь куни ўтказилган тантанали маросимдаги нутқида жиноят суди соҳасидаги ижобий динамикага урғу берди, деб ёзади Norma. Кейинги икки йилда судлар мустақиллигини таъминлаш бўйича кўрилган чоралар жорий йилнинг ўзида 1 минг 881 та жиноят ишининг далиллар етарли бўлмаганлиги сабабли тугатилишига олиб келди. Судлар томонидан 590 нафар шахс оқланди (2016 йилда – бор-йўғи 28, 2017 йилда эса 263 нафарни ташкил этган).

Шунингдек, 5 минг 462 нафар шахсга нисбатан терговда асоссиз қўйилган моддалар айбловдан чиқариб ташланди, 2 минг 449 нафар шахс эса суд залидан озод қилинди.

Инсонпарварлик тамойили асосида мутлақо янги амалиёт жорий этилмоқда. Бунинг натижасида жиноят йўлига адашиб кириб, қилмишига чин дилдан пушаймон бўлган 993 нафар фуқаро, жумладан, 456 нафар йигит-қиз ҳамда 113 нафар аёл Ёшлар иттифоқи, маҳаллалар ва хотин-қизлар қўмиталарининг кафиллиги билан жазодан озод қилинди.

Шунингдек, жазони ўтаётган 3 минг 333 нафар, жумладан, фаолияти ман этилган ташкилотларга кириб қолган 646 нафар маҳкум афв этилиб, оиласи бағрига қайтарилди.

Судларда ишларни йиллар давомида қайта-қайта кўриш амалиётига бутунлай чек қўйилди.

2018-12-11 12:45:34  |  2082 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация